Беморни зиёрат қилиш

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қайси бир мусулмон бошқа бир мусулмонни эрталаб зиёрат қилса, унга то қош қорайгунча етмиш минг фаришта саловот айтиб туради. Агар қечқурун зиёрат қилса, унга то тонг оттиргунига қадар етмиш минг фаришта саловот айтиб туради. Ва унга жаннатда бир бўстон бунёд қилинади" (Имом Термизий ривояти)
Динимизда жуда савобли иш хисобланган бемор кишини зиёрат қилишнинг ўзига хос одоблари бор.
Жумладан, бемор кишини кўргани борганда эшикка яқинлашгач, йўталиб ёки тамоқ қириб ичкаридагиларни огоҳ қилиш зарур.
Рухсат бўлгач, "Бисмиллаҳ" билан салом бериб кирилади. Бемор кишини ўнг томонига ўтирилади, қўлини қўлига олиб, кўнглини кўтарувчи яхши сўзлар айтилади. Зиёратни чўзиб юбормаслик учун хасталигига қараб, ундан рухсат сўраб, турилади. У ёқтирган егуликлардан олиб бориш ўринли.
Қайғуда бўлган беморга ёқимсиз гаплар айтишдан тийилиш, Аллоҳ таолодан шифо тилаб хайрлашиш лозим.
Шунгдек, бемор кишини ҳам ўзига хос одоблари бор.
Чекаётган оғриқлар сабаб Аллоҳ таолога исён қилмаслик, атрофдагиларга озор бермаслик, истиғфорни кўпайтириш шулар жумласидандир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Албатта, тузалиб соғайган беморнинг мисоли худи осмондан янги тушган дўл донасининг ранги ва софлигига ўхшайди".
(Имом Термизий ривояти).
Демак, хасталик жазо эмас, балки гунохларни ювилиши, дарожотлар кўпайтирилиши, хатолар ўчирилишига василадир.
Назиржон Қўчқаров,
Наманган тумани “Умарбой хожи” жоме
масжиди мом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022