Қоронғи режим
Image
Logo

Биладиганлар билан билмайдиганлар баробарми?!

Биладиганлар билан билмайдиганлар баробарми?!

Қуръони Каримда Аллоҳ илмли инсонларни мақтаб:

 “Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўладими?

Илмли зотлар билан бирор бир нарсадан хабари йўқ нодонлар баробар бўлиши мумкинми? Илм шундай бир неъматки банда Яратувчисини танийди, икки дунёда бахтли яшашига сабаб бўлади. Шунинг учун бизнинг диниизда илм ўрганишлик ибодат даражасига кўтарилган.

Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннат йўлини енгиллаштиради”.

 “Ким илм талаб қилса, ўтган гуноҳларига кафоррат бўлади”.

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий а.р. айтадилар: “Ким олимнинг олдига келиб, у билан бирга ўтирса, унинг илмини эгаллашга қодир бўлмаса ҳам, унга еттита яхшилик берилади:

  1. Таълим олувчиларнинг фазилатига эришади.
  2. Олим билан бирга ўтиришда давом этса, гуноҳ ва хатолардан холи бўлади.
  3. Уйидан чиқса, унга Аллоҳ таолонинг раҳмати тушади.
  4. Олимнинг олдида ўтирганларга раҳмат тушади, демак, унга ҳам шу раҳматдан насиба етади.
  5. Модомики эшитиб тураркан, унга ҳам яхшилик ёзилади.
  6. Малоикалар олимлардан рози бўлиб, уларни қанотлари билан ўраб турадилар. Табиийки, ушбу мажлисда ўтирган илмсиз киши ҳам бундан насиба олади.
  7. Ҳар бир қўйган ва кўтарган қадами гуноҳлари учун каффорат бўлади, даражасини юксалтиради ва яхшиликларини зиёда қилади. Сўнгра уни Аллоҳ таоло бошқа олти нарса билан икром қилади.
  8. Олимлар мажлисида қатнашишни яхши кўриш неъмати билан мукаррам этади.
  9. Олимга эргашган ҳар бир кишининг савобидан камайтирилмасдан унга ҳам берилади.
  10. Агар улардан биронтасининг гуноҳи кечирилса, у бошқаларга шафоатчи бўлади.
  11. Қалби фосиқлар мажлисидан совийди.
  12. Солиҳлар ва таълим олувчилар йўлига киради.
  13. Аллоҳ таолонинг амрини бажарган бўлади, чунки Аллоҳ таоло:

 “Аллоҳнинг китобини одамларга таълим беринг ва ўзингиз ўқиб ўрганиб, ёлғиз Парвардигорга ибодат қиладиган кишилар бўлинглар”, деб бандаларини олим ва фақиҳ бўлишга чақирган.

 Шуни билмоқ лозимки илмлар иккига бўлинади маҳмуд ва мазмум илмлар, яъни мақтовга сазовор ва хор қиладиган илмлар: Булар маҳмуд илм – мақтовга сазовор илм бу иймонни кучайтирадиган илм, Аллоҳ таолонинг каломи ва Пайғамбаримиз с.а.в.нинг ҳадиси шарифлари. Ундан кейин тиббиёт илми, ҳисоб-китоб илми, табиий фанларни ўрганиш, тил ўрганиш, деҳқончилик, ҳалол касбу корларнинг рисоласидек иш тутиш. Буларнинг барчаси зарур илмларга киради.

Мазмум – хорликка олиб келувчи илмлар: сеҳрни ўрганиш, тилсимотлар, кўз боғлаш, яъни фокус илми ва ҳаром ишлар ва касбларнинг илми ўрганиш буларнинг барчаси Аллоҳ таоло наздида ҳам, одамлар наздида ҳам хорлик келтирувчи илмдан ҳисобланади.

 Ботиров Баҳодир,
Чуст тумани “Охунбобо” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг