Билим юртида учрашув бўлиб ўтди...

Жорий йил 18 апрель куни билим юртида «Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш» юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Унда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Хатамов Жамшед Мухтарович, Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов ва Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходими тарих фанлари доктори Жўрабек Чўтматов ва билим юртининг ўқитувчи ва талабалари иштирок этдилар.
🔹Тадбирни билим юрти ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Р.Насриддинов очиб, тадбир юзасидан иштирокчиларга қисқача маълумот берди ҳамда сўзни Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходими тарих фанлари доктори Жўрабек Чўтматовга берди.
Нотиқ ўз сўзида маълумки, Ислом дини инсонларни илм олишга кенг тарғиб қилади. Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васалламга нозил қилинган дастлабки оятларда ўқишга буюрилишнинг ўзи хам Ислом дини илму-маърифат дини эканининг ёрқин далилидир. Аллох таоло илмни қиёматгача бандалар учун маърифатга эришиш, хақиқатни топиш, икки дунё саодатига эришиш воситаси қилди. Илмсизлик эса инсониятни тубанликка, халокатга олиб боришини билдирди. Бугунги кун ёшларига жуда кўп имкониятлар яратиб берилган. Ёшларимиз бу имкониятлардан оқилона ва тўғри фойдаланишлари лозим.
✅Тараққиётимизнинг янги даврида диний соҳада жуда катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани, бугунги кун диний соҳа ходими замонга зийраклик, теран фикр билан қараши, ўзининг устида мунтазам ишлаши ва имомлик шарафли хизмат экани ҳамда мўмин-мусулмонларнинг диний-маърифий соҳада эҳтиёжларини қондириш учун тинимсиз изланиб, хизмат қилишлари зарурлигига алоҳида урғу қаратилиши ҳамда битирувчи ёшлар учун келгусида ўз устиларида мунтазам изланиш олиб бориш ва ушбу хизмат давомида муқаддас ислом дини маърифатини кенг ёйиш, халқ, ватан олдидаги бурчларини сидқидилдан адо этиш йўлида талаба ёшларга илиқ тилаклар билдирилди.
✅Тадбир сўнгида ўқитувчи талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига меҳмонлар томонидан жавоблар олдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати







Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022