Қоронғи режим
Image
Logo

БОЛА ТУҒИЛИШИ БИЛАН НИМА УЧУН ЙИҒЛАЙДИ?

БОЛА ТУҒИЛИШИ БИЛАН НИМА УЧУН ЙИҒЛАЙДИ?

Онанинг қорнидан чиқаётган чақалоқ йиғисининг сири, уни шайтон чимчилаши ва баданига азият бериши сабабидандир.

Иблиснинг ушбу чимчилашидан Марям алайҳассалом ва Ийсо алайҳиссаломдан ўзга ҳеч-ким омонда қолмайди. Ушбу ҳақиқатни бизга Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам очиқлаб берганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Дунёга келган Одам боласи борки, туғилаётган пайтда шайтоннинг тегишидан саломат қолмайди. Бас, шайтон уни ушлаши билан (чақалоқ) қичқиришни бошлайди. Марям ва Ийсодан ўзга". Сўнг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: Агар истасангиз мазкур оятни ўқинг:

وَإِنِّیۤ أُعِیذُهَا بِكَ وَذُرِّیَّتَهَا مِنَ ٱلشَّیۡطَـٰنِ ٱلرَّجِیمِ

"Ва инний уъийзуҳаа бика ва зурриятаҳаа минаш шайтонир рожийм". (Маъноси: "... ва, албатта, мен Сендан унга ва унинг зурриётига шайтонир рожим шарридан паноҳ тилайман"). Муттафақун алайҳ.

Уламолар айтадилар: "Инсон билан Иблис ўртасидаги адоват аввалдан илдиз отгани барчамизга маълум. Шунинг учун ҳам шайтон инсонга азият етказишга ҳарис бўлади. Аллоҳ таоло эса унга ушбуларга қудрат бериши инсон учун имтиҳондир".

 

Қодиржон Умурзаков

Поп тумани"Муҳаммаджон қори"

жоме масжидининг имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг