1 декабр — бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

Ислом дини – тўлиқ ва барча нарсаларни ўзига қамраб олган ҳаёт йўлидир. Исломда ҳаётнинг ҳар қандан соҳасида тўғриликда тенги йўқ кўрсатмалари бор. Ислом дини – инсон ҳаётининг бир қисми эмас, балки инсон ҳаёти Исломнинг бир қисмидир. Шу жиҳатдан соғлиқни сақлаш, касалликларга қарши курашиш, шахсий гигиена ва тиббиётнинг бошқа жабҳаларида Исломнинг ўз кўрсатмалари бор.
Ҳозирги вақтда кенг жамоатчиликни ташвишга солаётган муаммолардан бири ОИТС касаллигидир. Бу касаллик ижтимоий касалликдир шунинг учун у кенг маънода нафақат иқтисодий, сиёсий зарар келтиради, шунингдек, оилавий, руҳий, маънавий, ахлоқий жиҳатдан салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Шундай экан, касалликнинг олдини олиш, даволаш, тарқалишини чеклаш ишларида ақл-заковат билан иш тутиш катта аҳамиятга эга. Шу сабабли руҳий тўсиқларни бартараф этиш керак бўлади. Бунинг учун ҳар қандай шароитда ҳам ахлоқ, одоб ва ўзаро ҳурмат руҳида яшаш, ҳар бир инсон ўз ҳақ-ҳуқуқини яхши билган ҳолда ўзини ва ўзгани ҳимоя қила билиши, маънавий ва маданий жавобгарликни ўз бурчи деб билиши керак бўлади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Қайси бир халқда фаҳш тарқалса, ҳатто уни эълон қилсалар, уларда ота–боболарида бўлмаган ўлат (инфекцион касаллик) ва юқумли касалликлар тарқалади” (Ибн Можжа ва Ҳоким ривоятлари). Исломда қайси бир амал инсонга ва инсоният жамиятига моддий ёки маънавий зарар келтирадиган бўлса, албатта у ҳаром қилинган. Зино ҳам одамларга моддий ва маънавий зарарлар келтиради ва улар орасида турли ҳил олдин кузатилмаган касалликларни келтириб чиқаради. Шундай экан, касалликнинг олдини олиш, даволаш, тарқалишини чеклаш ишларида ақл-заковат билан иш тутиш катта аҳамиятга эга. Шу сабабли руҳий тўсиқларни бартараф этиш керак бўлади. Бунинг учун ҳар қандай шароитда ҳам ахлоқ, одоб ва ўзаро ҳурмат руҳида яшаш, ҳар бир инсон ўз ҳақ-ҳуқуқини яхши билган ҳолда ўзини ва ўзгани ҳимоя қила билиши, маънавий ва маданий жавобгарликни ўз бурчи деб билиши керак бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 17-моддаси ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги “Никоҳланувчи шахс ларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 365-сонли қарори имзоланган ва тегишли вазирликлар ва идораларга меъёрий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштириш буюрилган.
Мазкур қарорга мувофиқ, никоҳланувчи шахслар ФҲДЁ органлари томонидан тиббий кўрикдан ўтиш учун яшаш жойидаги соғлиқни сақлаш тизимининг тегишли тиббиёт муассасаларига юборилиши, қарорнинг II-банди “Тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби”нинг 25–27-моддаларида никоҳланувчи шахсларни ОИВ/ОИТСга текшириш ва уларга тегишли хулоса бериш тартиблари кўрсатиб ўтилган.
Хулоса қилиб айтганда, энг муҳими ОИТСга чалинаётганлар сони ортиб бораётганини ҳисобга олиб, ҳар бир киши бу масалада жон куйдирмоғи даркор. Бунинг учун улар ОИТС ҳақидаги маълумотларни билишларининг ўзи ҳам катта аҳамиятга эга. Асримиз вабоси бўлган ОИТС, гиёҳвандлик офатидан қутилиш ва курашиш омманинг ишидир. Ана шу касаликка қарши курашиш, ёшлар ўртасида тушунтиришлар олиб бориш, суҳбатлар уюштириш хар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир.
Билол Инамов,
Чуст тумани "Мавлоно Лутфуллоҳ" жоме
масжиди имом ноиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022