ДИНИ ВА ХУЛҚИДАН РОЗИ БЎЛСАНГИЗ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам куёв танлаш борасида асосий меъёр ўлароқ, куёв бўлмиш диндор ва гўзал хулқ соҳиби бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтганлар.
Абу Ҳотим ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон сизга ўзингиз динидан ва хулқидан рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг. Агар шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва фасод бўлур», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, агар унда (фақирлик ва ҳоказо) бўлса ҳам-а?» дейишди. У зот «Қачон сизга ўзингиз динидан ва хулқидан рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг», деб уч марта айтдилар" (Термизий ривояти). Яъни, ҳузуримизга бир киши келиб, қизимизни сўраса, биз ундан дини ва хулқи борасида мамнун бўлсак, имкон қадар ижобий ёндошиш керак бўлади. Зеро, ким динида мустаҳкам, солиҳ, хулқи ҳам шунга ҳамоҳанг бўлса, аёлини дунё ва охират саодати сари етаклайди. Уламолар айтадилар: "Аёл киши турмуш ўртоқ танлашда Ислом шариатига мувофиқ ҳаёт кечирадиган инсонни ихтиёр этиши энг мақбул ишдир. Чунки, Аллоҳ таолонинг банда устидаги ҳаққига риоя қилган инсон, банданинг банда устидаги ҳаққига ҳиёнат қилмайди. Қолаверса, аёлини яхши кўрса, иззат-икром қилади, қайсидир камчилиги боис, ёмон кўрса, уни хорламайди, зулм қилмайди".
Шу билан бирга, умр йўлдош танлашда насл-насабга ҳам эътибор бериш мустаҳаб ҳисобланади. Чунки, насаби улуғ инсонларнинг авлоди ҳам шунга мувофиқ бўлади. Халқимизда, қазисан, қартасан ўз зотинга тортасан, деган ажиб ҳикмат ҳам бежиз айтилмаган. Шунинг учун ҳам, нафақат куёв, балки келин танлашда хам ушбу шаръий мезонга риоя қилиш мақбул ва матлубдир.
Қодиржон Умурзаков
Поп тумани "Муҳаммаджон қори"
жоме масжидининг имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022