Қоронғи режим
Image
Logo
ДИНИМИЗДА СУВНИ АСРАБ АВАЙЛАШГА МУНОСАБАТ

ДИНИМИЗДА СУВНИ АСРАБ АВАЙЛАШГА МУНОСАБАТ

   Қуръони каримнинг кўпгина сураларида Аллоҳ таоло инсонларга ато этган неъматларини эслатар экан, сувни ҳам зикр қилади:

 “Сизлар ўзларингиз ичаётган сувни (ўйлаб) кўрдингизми? Уни булутлардан сизлар ёғдирдингизми ёки Биз ёғдирувчимизми? Агар Биз хоҳласак, уни шўр ва аччиқ қилиб қўйган бўлар эдик. Бас, (шу обиҳаёт учун ҳам) шукр қилмайсизми?” (Воқеа сураси, 68-70-оятлари).

Бошқа ояти каримада эса Аллоҳ таоло бандалари учун ва уларга мусаххар қилиб қўйилган чорва ва турли набототлар учун сув энг зарурий неъмат эканини баён этиб, бундай марҳамат қилади:

 “У осмондан сизлар учун ундан ичимлик бўладиган сувни (ёмғирни) ёғдирган зотдир. (Ҳайвонларингизни) боқадиган гиёҳлар ҳам ўша сувдан (суғорилур). У сизлар учун ўша (сув) билан (турли) экинларни, зайтун, хурмо, узум ва барча меваларни ундирур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломат бордир” (Наҳл сураси, 10-11-оятлар).

  Мутахассислар фикрича, инсон таомсиз бир икки ҳафтагача яшаши мумкиндир, аммо сувсиз уч кунга ҳам чидай олмайди. Одам танасидаги сув агар ўн беш фоизга камайса, у ҳалок бўлади. Инсон танасининг аксар қисми сувдан иборат. Масалан, чақалоқ оғирлигининг етмиш беш фоизини сув ташкил этади. Сув – инсоннинг ҳаёт кечириши учун асосий қувват манбаидир. Бунга яна одамнинг покланиши учун ва бошқа мақсадларда ишлатадиган суви ҳам қўшилса, инсонга сув қанчалик зарур ва бебаҳо неъмат экани ойдинлашади. Хусусан, сув танқислиги бўйича дунёдаги 164 мамлакат рўйхатидан 25-ўринни эгаллаган юртимизда бунга жиддийроқ аҳамият беришимизни тақозо қилади. Зеро, Анбиё сурасида шундай дейилади:

“...ва барча тирик мавжудотни сувдан (пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?!..” (Анбиё сураси, 30-оят).

Сувни тежаш ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилади:

 Набий саллалоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан Саъд разияллоҳу анҳу таҳорат қилаётганларида “Эй Саъад бу исроф нимаси”, – дедилар. Саъад разияллоҳу анҳу: “Таҳоратда ҳам исроф қилиш борми?”, – деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа, агарчи оқиб турган дарёнинг бўйида турган бўлсанг ҳам”, – дедилар (Имом Аҳмад ва Имом Ибн Можа ривояти).

Таҳоратда ортиқча сув ишлатиш исроф ва мумкин бўлмаганидан кейин қолган нарсаларни қиёслаб олаверинг.

 

Жобирхон Халимхон ўғли
Мингбулоқ тумани Мулла Тожи Аҳмад” жоме
 масжиди имом-хатиби.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг