
ДИНИМИЗДА ОНА ХАМДА БОЛА СОҒЛИГИГА БЎЛГАН ЭЪТИБОР
Истиқлолимизнинг илк кунлариданоқ юртимизда баркамол авлодни тарбиялашга, она ва бола соғлигига катта эьтибор қаратилмоқда.
Муқаддас динимизда ҳам фарзанд тарбиясига, она ва бола соғлигига катта эътибор қаратилган. Шу билан бирга ҳар бир аёл фарзанд кўриш баробарида уни соғлом, жисмонан етук қилиб тарбиялаши лозимлиги алоҳида таькидланган.
Аллоҳ таоло муборак каломида : “Ким эмизишни батамом қилишни ирода қилса, оналар фарзандларни тўлиқ икки йил эмизадилар”. ("Бақара"сурасининг 233-ояти) деб марҳамат қилади.
Эътибор берадиган бўлсак, бизлар учун нима яхши-ю нима ёмонлигини, нима фойда-ю нима зарар эканлигини яхши билувчи меҳрибон Роббимиз ҳар бир ишни энг гўзали, энг чиройлиси бўлганидек фарзандларини эмизишликни энг гўзалини, чиройлисини ва маромига етказиб батамом қилмоқчи бўлган оналарга тўлиқ икки йил эмизишликни айтиб ўтяпти. Албатта, Аллоҳнинг сўзига мувофиқ фарзандларни тўлиқ икки йил она сути билан эмизишлик она учун ҳам бола учун ҳам жуда фойдали ва зарурдир. Бола ҳар лаҳза, ҳар он онасига, сутига, эътиборига, меҳрига муҳтож бўлади. Бундай эътибор ва меҳрга фарзанд тўйиши ва уни тўла ҳис қилиши учун она фарзанд кўриш оралиғини тартибга солиши керак бўлади. Бу эса она учун ҳам бола учун ҳам жуда фойдали бўлади. Чунки, аёлнинг бир ёки икки йилда кўз ёриши аввало аёл киши учун ҳам, фарзанди учун ҳам бир қатор ноқулайликларни келтириши, бола она меҳри ва сутига тўла тўймаслиги билан бир қаторда иккалаларининг соғликлари учун ҳам жиддий хавфларни келтириб чиқариши мумкин экан.
Ҳўп, агар биз сизни гапингизни олиб Аллоҳ таолонинг сўзига мувофиқ болани тўлиқ икки йил эмизсак бизларга ва фарзандларимизга қандай фойда ва яҳшиликлар бор деган савол пайдо бўлса, бундан авваламбор динимиз кўрсатмаларига амал қилаётган бандаларидан Аллоҳ хурсанд бўлишлиги ва шу билан бирга бунда сиз билан биз билмаган она ва бола учун бир қанча яхшиликлар ётганини айтишлик мумкин. Яна бунга тиббиёт олимларини жавоби ҳам бор эканки, агар сиз фарзандингизни эмизишлигини Қуръони каримда айтилганидек батамом (икки йил эмизиш) қиладиган бўлсангиз фарзандингизда асаб, юрак-қон томир, ошқозон-ичак касалликлари, турли хил аллергик касалликлар, қандли диабет, оққон ва бошқа турли касалликларга учрашининг икки-уч баробар олдини олган бўласиз. Бундан ташқари, болани кўкрак сути билан боқиш эмизувчи аёлнинг ўзи учун ҳам кўплаб фойдалари борки, сўнгги тиббий маълумотларга қарайдиган бўлсак фарзандини узоқ вақт эмизган аёлларда:
- туғруқдан сўнг бачадоннинг табиий ҳолда қисқариши жадаллашиб, тезроқ ўзининг аввалги ҳолатига қайтишлиги;
- умри давомида ҳеч бўлмаса ўн икки ой фарзандини эмизган аёлларда юрак-қон томир хасталиклари, ревматоид, артрит, қандли диабет ва ҳозирги кунда кўп учраётган кўкрак бези саратони касалликларига чалиниши эҳтимоли кескин пасайишлигин айтиш мумкин.
Шунинг учун ҳам муҳтарама аёлларимиз аввало ўзларини ва шу билан бирга фарзандларини соғликлари ҳақида фикр юритишликлари, фарзандларини она сутига ва меҳрига тўла тўйишликларига эътибор беришликлари, бунда ҳурматли эркакларимиз ҳам Аллоҳ тарафидан ўзларига омонат қилиб берилган аёлларига ҳар томонлама ёрдамчи бўлишликлари, ҳурматли қайноналаримиз келинларига, оналаримиз қизларига, қўйингчи бу соҳада ҳар биримиз бор имкониятларимиздан тўлиқ фойдаланиб, оналаримизни ва фарзандларимизни соғликлари, юртимизнинг келажаги учун ҳар-биримиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишлигимиз керак бўлади. Ана ўшанда аёлларимиз бахтли ва соғ-саломат бўлишади, соғлом онадан эса соғлом фарзандлар дунёга келади.
Ғуломжон Каримов,
Наманган шаҳар “Баҳоуддин Нақшбандий” жоме
масжиди имом-ноиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022