Қоронғи режим
Image
Logo

ЭКСТРЕМИЗМ ИНСОНИЯТ ДУШМАНИ

ЭКСТРЕМИЗМ  ИНСОНИЯТ ДУШМАНИ

Муқаддас динимизда якка-ю ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилишни буюриб,бирдамликка чақиради. Динда ғулувга кетиш, хаддан ошишдан қайтарилишнинг сабаби, бу омиллар ихтилофга, гуруҳбозликка олиб келади. Вахоланки оятда: “Улар (мушриклар)динларини бўлиб юбориб,(турли)фирқаларга ажралгандирлар.Ҳар бир фирқа (одамлри) ўз наздилардаги нарса (ақида)билан шоддирлар” (Рум сураси32-оят) деб марҳамат қилинган.

Модомики, кичик шаҳарда фасодга чек қўйилмас экан, ҳудиди учқун бутун бошли ўрмоннинг кулини кўкка совурганидек, фасод ишлар-экстремизм, терроризм хам ер юзини вайрон қилади. Ислом экстремизм, терроризмни қаттиқ қоралайди лаънатлайди. Динимиз экстрезмга, қарши курашни ўн беш аср олдин бошлаб юборган. Ислом мўътадил дин экани унинг ҳар қандай экстремизмга, ҳунрезликка қарши эканлигининг яққол исботидир. Турли экстремизм оқимлар таъсирига тушиб қолган кимсаларнинг гумроҳлиги шундаки, кўр кўрни қоронғида топибди дегандай, улар фақат ўзларига ўхшаш кишиларининг гапларига ишонишади. Самимий насиҳат қилиб, тўғри йўлни кўрсатган олимлар у ёқда турсин, баъзан ота-онаси,акасини ҳам тан олишмайди. Улар ҳақида Қуръонни каримда:

”Парвардигорнинг оятлари билан насиҳат қилинганидан сўнг, улардан юз ўгирган кимсадан кўра ким ҳам золимроқдир?!Албатта,Биз (ундай) жиноятчилардан(дунё ва охиратда)интиқом олувчидирмиз”(сажда сураси 22 оят)қатъий огохлантирилган.

Абу Саид Ҳудрий розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

“Қайси бирингиз бир ёмонликни кўрса, уни қўли билан тузатсин. Агар (қўли билан қайтаришга) кучи етмаса, тили билан қайтарсин. Бунга ҳам кучи етмаса, қалбан ёмон кўрсин, бу эса имоннинг энг заиф даражасидир” Имом Муслим ривояти.

Маъруфхон Алоходжаев,
Наманган шаҳар “Абдулқодир қори” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг