Элга ҳизмат олий ҳимматдир

Муқаддас динимизда ҳар бир мўмин мусулмон киши дунё ҳаётида фаровон яшаши ва Аллоҳ берган ризқини ҳалол йўллар билан топиши учун меҳнат ва ҳаракат қилиши кераклиги баён этилган. Чунки, инсон доимо ҳаёти учун зарур бўлган уй-жой, улов, озиқ-овқат, рўзғор анжомлари ва кийим-кечакка эҳтиёж сезади. Буларнинг барчаси эса касб-ҳунар ва меҳнат қилиш орқали ҳосил бўлади. Бу ҳақда Аллоҳ таало Шундай марҳамат қилади: «У (Аллоҳ) сизларга ерни хоки сор (бўйсинувчи) қилиб қўйган зотдир. Бас, у (ер)нинг ҳар томонида (саёҳат, тижорат ёки деҳқончилик қилиб) юраверингиз ва (Аллоҳнинг берган) ризқидан тановвул қилингиз! ( қиёмат куни) тирилиб чиқиш унинг ҳузуригадир» (Мулк сураси 15-оят).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу аълайҳи васаллам меҳнаткаш ва касб-ҳунарли кимсаларни мақтаб шундай деганлар « Аллоҳ таало касб-ҳунарли кишини яхши кўради» дедилар.
Шунинг учун мўмин-мусулмон одам қайси касбда ишлашидан қатъий назар ўз касбини мутахассиси ва фидойиси бўлишга ҳаракат қилади чунки шу касби билан ҳаётини фаровон бўлишини таъминлайди, шу билан бирга бошқаларга ўз касби орқали хизмат қилиб улкан ажр савобларга эришади.
Давлатимиз раҳбари мурожаатларида ижтимоий соҳани янада ривожлантириш ҳақида бир қанча долзарб масалаларни гапириб шундай дедилар: « Аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш, одамлар ва оилаларни даромадини ошириш лозим. Пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, пенсия тизими тубдан ислоҳ қилиш зарур».
Давлатимизнинг ижтимоий ҳимоя борасида олиб бораётган сиёсати ҳазрати Умар зозияллоҳу аънҳунинг бу борадаги олиб борган ишларига ҳамоҳангдир.
Ҳазрати Умар розияллоҳу аънҳу кунларнинг бирида йўлда тиланчилик қилиб ўтирган бир қария яҳудийдан « Нима учун тиланчилик қиляпсиз?» Дея сўрадилар. Ҳалиги яҳудий: «Жизя тўлаш учун мол йиғяпман», Деб жавоб берди. Ҳазрати Умар зозияллоҳу аънҳу: «Биз сиздан ёшлигингизда жизя олиб, энди қариб-кексайиб қолганингизда тиланчилик қилишга ташлаб қойибмизку! Йўқ, Аллоҳ ҳаққи, сизга албатта нафақа берамиз», дедилар ва қарияга ўша ондан бошлаб барча Ислом ўлкаларига у ерда яшайдиган барча яҳудий ва насороларнинг қария ва ногиронлари, болалари ва аёлларига моддий ёрдам берилсин, деб амр қилдилар (Иймом Ибн Занжавийянинг Ал-Амвол китобидан).
Тарихчиларнинг ёзишича Алишер Навоий бобомиз буюк мутафаккир,адиб ва давлат арбоби бóлиб, бутун умрлари эл хизмати ва юрт ободлиги йóлида óтганлигини кóришимиз мумкин. У киши óзлари барпо этган мадрасаларни мударрисидан тортиб, фаррошларигача маошини óз мулкларидан берган эканлар. Ҳатто оддий мадраса талабаси бир ойлик маошига óша вақтда учта семиз қóй олиши мумкин бóлган экан. Аждодларимиз ана шундай олийҳиммат бóлишган. Бизларни ҳам аждодларимизга муносиб бóлишимизни насиб этсин. Зеро пайғамбаримиз алайҳис салом: «Инсонларнинг яхшиси инсонларга манфаатлисидир» дея марҳамат қилганлар.
Ҳошимжон Қорабоев,
Косонсой тумани «ИСЛОМОБОД» жоме
масжиди имом хатиби:
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022