Эр хотин ўртасини бузиш— Жаннатдан маҳрумликдир.

Оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, эзгу урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи эканини унутмаслигимиз даркордир.
Биламизки дунё ҳаётини оиласиз тасаввур қилиб бўлмайди. Аллоҳ таоло яратган барча маҳлуқотлар доим ўз оиласи учун қайғуради. Инсон улардан фарқли равишда онг ва тафаккур билан оила аъзоларига меҳр мурувват кўрсатади. Жамиятда инсонлар орасини бузиш, оилавий келишмовчилик келтириб чиқарадиган айрим кишилар борки уларнинг хунрезликлари сабаб бахтли оила ўртасида поракандалик юз бермоқда. Ислом дини ҳамиша оилаларни мустаҳкамлашга, ҳар қандай ҳолатда ҳам сабабсиз ажралиб кетишга қарши турган. Қуръон оятида оила аъзолари айниқса эр ва хотин муроса йўлини тутишга, фарзанд тарбияси йўлида ҳамжиҳатлик билан яшашга тарғиб қилинган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким эр-хотин орасини бузса, Аллоҳ таоло унинг учун жаннатни ҳаром қилиб, унга қиёмат куни асло раҳмат назари билан боқмайди" —дедилар.
Бошқа бир ҳадиси шарифда Абу Аюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким эр хотин орасини бузса у ўзи ва жаннат ўртасини бузибди" — деб айтдилар.
Бугунги кунда мамлакатимизда ёш оилаларга моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш, уларнинг ижтимоий хаётда ўз ўрнини эгаллаши учун керак бўлган шарт шароитлар яратилган. Бироқ ҳойи ҳавас ортидан қувган айрим қайнона ва қайин сингиллар икки ёшнинг бахтига зомин бўлмоқда. Никоҳ Аллоҳ таолонинг тақдироти ва марҳамати ила бунёд бўлишини унутмаслик лозим. Оила ажримига дахлдорлик Аллоҳ таоло нинг ҳукмига норозилик демакдир. Ҳақиқий мўмин мусулмон киши никоҳ муқаддас ришта эканини унинг ҳақ ҳуқуқларини таъминлаш бўйича куч ва илмини сарфлаши оила тинчлиги кафолатидир.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаймизки: Ажралаётган оила кимнингдир акасини ёки укасини ёки опасини ёки синглисини ундан нари борса жиянларининг оиласи бўлиши мумкин. Жигарларини оиласини бузилиб кетишини кўра била туриб бепарво юрган кишилар бир бор ўйлаб кўрсалар жуда яхши иш бўлар эди.
Муҳаммад Аюб Фахриддинов,
Тўрақўрғон тумани "Абдулваҳҳоб қори" жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022