Қоронғи режим
Image
Logo
ЕТТИ ҚОРИДАН БИРИ СИФАТИДА ТАНИЛГАН ИМОМ

ЕТТИ ҚОРИДАН БИРИ СИФАТИДА ТАНИЛГАН ИМОМ

 Шундай бир улуғ неъмат борки, у ҳам бўлса диёримиз мусулмонларига имом Аъзам (рохматуллоҳ алайҳ) асос солган ҳанафий мазҳабида амал ва ибодат қилишликни муваффақ этди. Бу зоти шарифнинг исмлари Нўъмон. Оталарининг исми Собит бўлиб, хижрий манбанинг 80-йили (милодий-699 йил) Ироқнинг Куфа шаҳрида таваллуд топганлар, 70-йил умр кўриб, 150-хижрий (767-милодий) йилида куфада вафот этганлар.

Ривоят қилишларича, Имом Аъзамнинг отаси Собитни болалик чоғида бобоси Зутий Хазрат Алий розияллоҳу анҳу хузурларига олиб келиб, унинг ҳақига дуо қилишларини сўрайди. Хазрат Алий розияллоҳу анҳу Аллоҳ таоло бу боланинг ўзига ва зурриётига барокот берсин, деб дуо қиладилар. Ушбу дуо шарофатидан Собитнинг зурриётидан имоми Аъзам машҳурлик касб этди ва бу зотнинг мазҳаблари оламга ёйилиб, шогирд ва эргашувчилари сон-саноқсиз бўлди. Отаси Собит ибн Зутий куфада ипак ва жун мато тижорати билан шуғулланган. Нўъмон ибн Собит кичик ёшида Қуръони Каримни Ёдлаган. Етти қоридан бири сифатида танилган Имоми Осимдан қироатни ўрганганлиги ривоят қилинади. Нўъмон ёшлигини тижорат билан ўтказганлигидан кейин Имом Шаъбийнинг тавсия ва қўллаб қувватлашлари туфайли таълим ва таҳсилни давом эттирган. Араб адабиёти , сарф ва нахв, шеъриятни пуҳта ўрганган. Шаъбийнинг илмга тарғиб ва ташвиқини Абу Ҳанифа шундай ҳикоя қилади: Кунларнинг бирида Шаъбийнинг ёнидан ўтиб кетаётсам, у мени олдига чақириб: "Қаёққа боряпсан?", - деди, Мен: "Хеч қайсини ", деб жавоб берганимда Шаъбий: "Илм ва уламолар билан кўришиб туришни канда қилма, сени ниҳоятда зукко ва илмга ташналигингни кўряпман ", -деди. Бу сўзи менга далда берди. Тижоратни тўҳтатиб илм йўлини тутдим.

Имоми Аъзам вояга етган Куфа ва Ироқ турли эътиқодий ва фалсафий фирқаларнинг баҳс тортишувлари қизғин тус олган минтақа сифатида танилган. Диндор оилада ўсиб улғайган Абу Ханифа ҳам бундай эътиқодий мунозара ва тортишувларда иштирок этиб турганлиги эҳтимол дан ҳоли эмас. Абу Ҳанифа тўғрисида уламоларимиз кўп ва ҳўп гапиришган, маноқиблари, фазлу фазоиллари ҳусусида бир қанча китоб ва рисолалар ёзилган.

Аллоҳ таоло барчамизни шариатимизга мувофиқ тўғри йўлда мустақим қилси

            Фазлиддин Салимов,
Мингбулоқ тумани “Гуртепа” жоме
масжидиимом ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг