Қоронғи режим
Image
Logo

ФИТНАЛАРДАН САКЛАНИШИ ЛОЗИМ!

ФИТНАЛАРДАН САКЛАНИШИ ЛОЗИМ!

 Ислом динмизда жамиятдаги бирдамлик, меҳр-муҳаббат ва ўзаро тутувлик каби хислатлар кадрланади. Чунки тинчлик тотувлик ва ўзаро ҳамжихатлик бўлган жамият ривожланади инсонлар орасида фитна ихтилоф чиқариш бир-бирига гиж-гижлаш уларни тўғри йўлдан адаштиришликга ҳаракат қилиш динимизда кораланади.

Фитна сўзи араб тилидан олинган бўлиб, луғатда синаш имтихон қилиш деган маноларни билдиради. Куръони карим ҳадиси шарифларда турликча маъноларда келган мисол учун имтихон, синов ҳак йўлидан тўсиш, куфр келтириш ва ботилни ҳақ қилиб кўрсатиш.

Фитналар Аллоҳ таолони иродаси ва буюк ҳикмати ила ҳар биримизнинг ҳаётимизда турлик кўринишда содир бўлади. Биз ана шу ҳикматлардан жуда ҳам оз идрок этамиз. Масалан эр киши аҳли аёли ва мол-мулки  билан фитна(синов)га учрайди, кўпинча киши улар сабаб дин ишидан чалғиб колади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади “Албатта мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз синовдан бошқа нарса эмас ва Аллоҳни хузурида катта ажри бор” (Тағобун сураси 15-оят). Бугунги даврга келиб ёшларни ҳаёти ва келажагига ҳавф солувчи турлик фитналар пайдо бўлмоқда. Шу боис ҳар биримиз улардан сақланиш йўлларини билишимиз зарур. Кишига етадиган меҳнат ва машаққатлар ишлар мувозанатининг бузилиши ҳам фитнадир. Фитнанинг яна бир кўриниши мусулмонлар орасида ихтилоф ва келишмовчиликлар юзага келишидир. Мусулмон инсон фитнага учраганда ўзини қандай тутиши керак? Динимиз бу борада кўплаб тавсиялар беради. Аввало Аллоҳдан ошкора ва яширин фитналардан асрашини сўраб дуо қилиш лозим. Бу амал фитналарни олдини олади. Набий алайҳиссалом (Аллоҳ таолодан фитналарни зохирию пинхонасидан мухофаза этмоғини сўранглар) дея таълим берганлар. (Имом Муслим ривояти) Мусулмон киши фитналардан олдин ва унга учраганда эьтиқодини мустаҳкамлаш зарур.

Фитнанинг даф қиладиган йўллардан киши ўзини бўш колдирмай, фойдали ишга банд қилиши, ҳар бир фурсат ва илоҳи неъматларнинг қадрлашидир. Ҳаёт соғлик-саломатлик ва навқирон ёшлик буларнинг ҳаммаси неъматдир. Агар улардан ўз ўрнида фойдаланмаса, машаққат ва фитнага дучор бўлади.

Фитна илмсизлик натижасида келиб чиқади. Пайғамбаримиз (солаллоҳу алайҳи васаллам) башорат берганларидек шариъат илмидан беҳабар кишиларнинг дин номидан иш юритиши инсон ва жамият учун кўплаб хатарли фитналарнинг келтириб чиқаради. Аллоҳ таоло фитна хақида ўзининг каломи шарифида (одамларни) алдаб, фитнага солиш ўлдиришдан (ҳам) ёмонрокдир (Бақара сураси 191-оят) деб ўз бандаларини турли кўринишдаги фитналардан эҳтиёт бўлишликка буюради. Чунки инсоннинг маънавий ўлими унинг жисмоний ўлимидан аянчлирокдир. Шу боис ояти каримада инсонлар орасида фитна, фасод ишларни тарқатишнинг гуноҳи маьнан бир инсонни ўлдиришдан ҳам ёмонроқ экани айтилмоқда, чунки инсоннинг руҳини ўлдириш унинг жасадининг ўлдиришдан фожиалироқ, оқибати эса дахшатлироқдир. Дарҳақиқат Қуръонда ҳар қандай муаммоли масаланинг адолатли ечими бор. Ихтилоф вақтида энг тўғри ечим фирқаланишнинг олдини олишдир. Жамиятта катта фитна мусулмонлар орасида эътиқодий ва фиқҳий масалаларда ихтилофлар чиқаришликдир.

Инсонлар орасида турли ихтилоф уруғларини сочаётган кишилар асосан муташобеҳ оятларнинг ўзларига далил қиладилар носиҳ ва мансух оятларига амал қилмай минг йиллардан бери амал қилинаётган мазҳабларини ташлаб, мазҳабсизликка даъват этадилар. Бундай фитнадан сақланишнинг ислом уммати қабул қилган, тўғрилигига ижмо қилган фиқҳий мазҳабларига амал қилишдир. Умар розияллоҳу анҳу хутбаларида шундай деганлар яъни: Жамоъатни маҳкам тутинглар фирқаланишдан сақланинглар! Чунки шайтон бир киши билан бирга бўлади. Икки кишидан узоқроқда бўлади. Бунинг учун ҳар бир фуқаро Аллоҳ қайтарганларидан қайтиши, буйруқларига итоат этиши хамда Ўзларидан бўлган иш бошиларга сўзсиз итоат қилиши шарт. Яъни мусулмон кўр-кўрона тақлид килмасин. У ҳар бир нарсага миллий, диний кадриятларига ҳамоханг ақлан ёндашсин. Ўзининг илми етарли бўлмаса илмли ишончли тақводор олимлардан сўраб билсин. Ўрганганларига амал қилсин. Шундагина ҳидоят топади, фитна қурбонига айланмайди.

Насимхон Исмаилов,
Наманган шаҳар Боқи полвон жоме
масжиди
имом-ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг