Қоронғи режим
Image
Logo
ФАРЗАНД НЕЪМАТИ

ФАРЗАНД НЕЪМАТИ

Фарзанд – Аллоҳнинг санаб адоғига етиб бўлмайдиган  неъматлар ичида бир неъматдир. Фарзанд қалб райхони, гулидир. Ёшлик чоғларида уларни эркалаб кўнглимиз ҳузур қилади. Катта бўлганида ёрдамларидан баҳраманд бўламиз.

Бу буюк неъматга сазовор бўлган ота-оналар бунинг қадрига етмоқлари, шукроналар айтиб, фарзанд олдидаги ота-оналик бурчларини пухта адо этишлари, яъни унга чиройли исм қўйишлари, яхши таълим-тарбия беришлари ва охир оқибатда Аллоҳ розилигини топадиган, ўз миллати, Ватани, ота-онасига муносиб фарзанд, тенгдошлари ҳурмати ва муҳаббатини қозонган етук бир инсон бўлиши борасидаги масъулиятли вазифаларини чин ихлос билан адо этишлик шундай масъулиятли ва шарафли вазифалардандир.

            Динимизда Ислом илк жорий бўлганидан бошлаб фарзанд тарбиясига аҳамият берила бошлаган. Кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтадилар:  “Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб - ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақасидан яхшидир” (Термизий ривояти)

Ислом динида бола тарбиясига берилгани боис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ”Ҳеч бир ота ўз фарзандига яхши тарбия ва гўзал одобдан афзалроқ ҳадя беролмас” деб марҳамат қилганлар. Зеро ҳусни хулқ эгасидан доим эзгулик, яхшилик кутилади. Ўзига, оиласига, жамиятига ва ватанига манфаати етади.

            Ватанимиз тараққиёти, халқимизнинг бахт-саодати йўлида ёшларимизни илму фан ва касбу ҳунарли бўлиб етишишлари йўлида давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрлик билан бирга бу борадаги ота-оналарнинг доимий ҳаракатлари ҳам жуда аҳамиятлидир.

Фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар ўз ота-боболарига, ўз тарихларига, Ватанига, она тилига, ўз миллий сиймоларига, муқаддас Ислом дини анъаналарига содиқ бўлиб қолишсин.Чунки илмли, одобли, фаросатли одам ҳаётда ўз ўрнини топиб олади. Китоблардан ўрганилган маърифий илм қаторида оилада олинган ҳаёт илми ҳам уларга сув ва ҳаводек зарур.Фарзандларимизга имон ва эътиқод, одобу ахлоқни ўргатиш нафл ибодатдан кўра афзал ва савобли иш ҳисобланади. Чунки фарзандларимиз чуқур билимли, чиройли одобли ва касб хунарли бўлса кўнглимиз таскин, хотиржам бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Инсон вафот этганида унинг амали тўхтайди, фақат уч нарса туфайли унинг номаи амалига савоб ёзилиб туради. Садақаи жория, фойдали илм, дуои хайр қилувчи фарзанд” – дедилар. Зеро ўзимиздан кейин солиҳ фарзанд қолдириш, биз учун доимий эҳсон, руҳ шодлиги ва  масрурлигига сабаб бўлади.

Жобирхон Халимхон ўғли,
Мингбулоқ тумани Мулла Тожи Ахмад” жоме
 масжиди имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг