Қоронғи режим
Image
Logo

ФИТНАЛАРДАН САҚЛАНАЙЛИК!!

ФИТНАЛАРДАН САҚЛАНАЙЛИК!!

Дунёда турли фитналар борлиги инсонни ташвишга солади. Фитнанинг ўзи нима экани ҳақида билиб олайлик. Арабча “фитна” сўзи луғатда “синов, имтиҳон” маъносида келади. Истилоҳда кишиларни диндан қайтариш, динга қарши ҳаракатга чорлаш фитна саналади. “…Фитна қотилликдан ҳам оғир гуноҳдир”… (Бақара сураси, 217-оят ).

 Исломнинг илк даврларидаёқ Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом орқали ислом умматини  мушриклар ва мунофиқларнинг фитналаридан огоҳлантириб марҳамат қилади: “Огоҳ бўлинг, улар, фақат улар фасодчилардир (бузғунчилардир), лекин  сезмаслар ”. (Бақара сураси, 12-оят). Аллоҳ таоло мўминларни огоҳлантиряптики, айнан мунофиқлар бузғунчи ва фитначи эканини яхши билиб олинглар, лекин улар ўзларининг бузғунчиликларини сезишмайди. Ер юзида бузғунчилик қилиб юриш, кишилар ўртасида фитна-фасод уруғларини сочиш, дин ниқоби остида бегуноҳ одамларга зулм ва молига тажовуз қилиш, уларнинг инсониятга қарши қаратилган энг мудҳиш жиноятлардир. Террор, бузғунчилик, зулм, урушлар, одамларнинг жабр-ситам кўришларига сабаб бўлувчи барча тажовузкорликларни динимиз қоралаган. Аллоҳ таоло мўминларга тинчлик ва адолат ўрнатишни, одамлар орасини ислоҳ этишни, барчага бирдай яхшилик ва эзгулик қилишни буюрган, ҳар қандай зўравонлик ва бузғунчиликни тақиқлаган. Бузғунчи кимсалар ҳамиша инсонлар, қабилалар ўртасига фитна  солиб, жамиятнинг тинч ҳаётини пароканда қилишади

Фитна эса одамларни қатл қилишдан ҳам улкан гуноҳдир. Аммо жоҳил ва урушқоқ бузғунчилар жуда кўп марта Аллоҳ таолонинг буйруқларига қарши бориб, турли фитналар чиқариб, минглаб бегуноҳ одамларнинг улумига сабаб бўлган.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёт вақтларида асло вужудга келмаган, аммо келажакда пайдо бўлиши мумкин бўлган, халқлар ва миллатлар бирлиги ҳамда осойишталигига таҳдид солувчи фитна-фасод, бузғунчиликлар ҳақида хабар бериб, огоҳлантирган эдилар: “Умматимдан қайси бири умматимга қарши чиқса, унинг яхши ва ёмонини фарқига бормаса, мўминга зиён тегишидан ўзини тиймаса, берган ваъдасига вафо қилмаса, у менинг умматим эмас!”. (Имом Муслим ривояти).

Машрабжон Қозоқов,
Мингбулоқ тумани Мулла Назар Охун” жоме
масжиди имоми

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг