Гўзал хислат.

Мўъмин инсон ўзига раво кўрган яхшиликни бошқа мўъминларга ҳам раво кўриши мусулмонга хос фазилатдир. Аллоҳ Таоло марҳамат қилади : “Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар: (Одамларни) яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар” (Тавба: 71)
Ҳаётда санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматлардан баҳраманд бўлиб юрганимиз Аллоҳнинг бизга меҳрибонлиги, марҳаматидандир. Шуни яхши англаган ҳар бир мўмин ғанимат умри давомида баҳоли қудрат, имконият даражасида яхшилик қилишга шошилиши керак.
Юсуф Хос Хожиб ўзларининг “қутадғу билиг”-“Саодатга йўлловчи билим” асарларида инсоний фазилатлар, одамларни яхшиликка, яхшилик билан ном қолдиришга, юксак ахлоқ ва одобга эга бўлишга чақиради:
Ўзим ўлсам яхши отим қолса бас,
Қолиб мангу отим тирик бўлса бас,
Фақат яхшилик қил, тила яхшилик
Номинг мангуликка яшаб юрса бас.
Ёмон бўлма, ёмон ўй қилма!
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бир машаққатни аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатларидан бирини аритади», дедилар”.
Бу дунёда одамларнинг бошига тез-тез турли ғам-ғусса, қийинчилик ва машаққатлар тушиб туради. Бошига машаққат тушган одам дарҳол ўз яқинларидан ёрдам кутади. Чунки банданинг бир ўзи машаққатга қарши туриши осон эмас. Шунинг учун ҳам динимиз инсонларни бир-биримизга кўмакчи бўлиб яшашга чақиради.
Лекин баъзида бировларнинг бошига машаққат тушиб қолса, одамлар ундан ўзини олиб қочади, унга ёрдамчи бўлишни хоҳламайди. Аксинча, амалдор одам атрофида ўралашади. Бу – беш кунлик дунёнинг матоҳига учган кимсаларнинг ишидир. Ҳақиқий мўмин биродарининг бошига тушган машаққатни аритишга ҳаракат қилади. Шу билан бирга қиёмат куни ўз бошига тушадиган бир машаққатни аритган бўлади.
Халққа яхшилик қилишимиз,нафақат улар учун фойда, балки ўзимизнинг икки дунё саодатига эришишимизга восита бўлади.
Баҳодир Ботиров,
Чуст тумани “Охунбобо” жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022