
ҲАНАФИЙ - МЎЪТАДИЛ МАЗҲАБ
Маълумки, Ислом дини кишиларни бир - бирларига нисбатан меҳр - оқибатли бўлишга чақириш билан бирга уларни динидан, миллатидан қатъий назар , ўзаро ҳурматда бўлишга ундайди. Бу нарса ўз навбатида жамиятнинг бирлигини, фуқаролар орасида дўстликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Ислом дини асрлар давомида халқларнинг муқаддас эътиқоди, маънавий ҳаётининг дастуруламали бўлиб келган. Дин тарбиявий жараённинг энг муҳим ва энг мураккаб йўналишларидан бирини ташкил этади. Ислом дини софлигини тўла сақлаган холда келажак авлодларга етказиш масъулияти, шаръий ахкомлар - фиқхий масалаларни омма орасида кенг миқёсда етказишга бўлган интилишлар, намозхонлар ўртасидаги тушунмовчиликларга барҳам бериш ҳаракати мазҳаблар келиб чиқишига туртки - сабабчи бўлди. Шу тариқа “Ахли сунна вал жамоа” кўламида тўртта мўътабар фиқхий мазҳаб юзага келди. Бу мазҳаблар мужтаҳид олимлар - мазҳаббошилар исмлари билан Ҳанафий, Моликий, Шофиъий, Ханбалий деб юритила бошланди. Ушбу тўрт мазҳабнинг манбалари бир хил яъни Қуръон, хадис, ижмоъ, қиёс. Лекин ижтиҳод юзасидан фарқлар мавжудлиги сабабидан жузиъй ихтилофлар пайдо булган. Ҳанафий мазҳаби Ислом оламидаги тўрт мазҳаб ичида мўътадил ва дин тарғиботида куч ишлатмасликни ҳимоя қилади. Зеро Аллоҳ таоло ўз каломи шарифида “Лаа икроха фиддийн” ( Бақара , 256). Динда мажбурлаш йўқ деб марҳамат қилган. Худди шунингдек бу мазҳаб мусулмонларни ўзаро тинч - тотув яшашга, раҳбарларга итоатда бўлишга, ғайридинларга нисбатан зўравонлик ўтказмасликка, бошқа динларга ҳурмат кўрсатишга чақиради. Ҳанафий мазҳабининг гуноҳ ва савоб тушунчаси ҳам умуминсоний қоидалар асосида шаклланган бўлиб, унда қотиллик, ичкилик, гиёҳвандлик, судхўрлик ( рибо ), ширк ва туҳмат бўҳтон кабилар оғир гуноҳлардан ҳисобланади. Сиз ва биз яшаб турган диёримиз мусулмонлари ҳам халқчил ва мўътадил мазҳаб саналган Ҳанафий мазҳабига фиқхда эргашамиз.
Ҳабибуллоҳ Маҳмудов,
Норин тумани “Ахмадали” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022