Қоронғи режим
Image
Logo

ҲАР БИР МАБЛАҒИ НИСОБГА ЕТУВЧИДАН ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ ЛОЗИМ

ҲАР БИР МАБЛАҒИ НИСОБГА ЕТУВЧИДАН ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ ЛОЗИМ

         Яратганга беадад шукурлар бўлсинки, Қурбон Ҳайитига ҳам оз кунлар қолди. Шу кунларда кўпчиликда қурбонлик масаласи ҳақида сўровлар кўпайиб қолади. Қурбонликни энг аввало маъно моҳиятини тушуниб етишимиз керак бўлади. Қурбонлик луғатда  - яқин бўлмоқ, қурбат хосил қилмоқ маъносини берса истилохда эса гуноҳдан пок бўлмоқ маъноларини англатади. Ҳайит кунлари энг афзал амал қурбонлик сўйишга қодир кишилар жонлиқни сўйишга киришишлиги ўша куннинг энг улуғ савоб амалларидан ҳисобланади. Қурбонликни  4 хил хайвондан сўйилади. Қўй эчки 1 ёшлик, қора мол 2 ёшлик, туя 5 ёшлик бўлиши китобларда баён қилинган. Ҳар бир маблағи нисобга етувчи эркак ва аёлдан қурбонлик қилиш лозим бўлади. Қурбонликда асли ҳожатдан ташқари ишламай турган уй анжомлар, хали кўчиб ўтилмаган уй жойлар, хатто ота-онасидан қолган уй дахлисларни ҳам пулга чақиб хисобланганда пул нисобга етса қурбонлик сўйиш вожиб бўлади.

     Қурбонликни Ҳайит намозини ўқиб бўлгандан сўнг сўйилади. Қўй ва эчки бир кишидан биттадан жонлиқ сўйиш вожиб бўлса мол ва туя 1 кишидан 7 кишигача сўйилган жонлиқни гўшти 3га бўлиниб, 1 қисми ҳайит кунларида хурсандчилик қилиб пишириб истемол қилинади. 1 қисмини тарқатиб яна бир қисмини келажакда оиласи учун сақлаб қўйса ҳам бўлади.

         Аммо ўзи тўқ оила имкон қадар қурбонли гўштини кўпроғини бева бечора етим есинларга тарқатиб юборгани афзал.

         Мана бу йил юртдошларимиз исломдаги 5- фарз амал бажаргани муборак сафарга чиқиб хаж амалларини бажармоқдалар. Бу йилга хажга борувчилар квотаси ҳам кўп бўлиб, ҳар йилдан зиёда зиёратчиларимиз ўзларини одоб ахлоқлари билан аждодларимизга муносиб ворис бўлиб бутун дунёдан келган мусулмонлар вакиллари орасида ўрнак ва наъмуна бўлиб, юртимизга файз ва барокат билан қайтадилар деб умид қиламиз.

  

Пахриддин Юсупов,
Наманган тумани бош имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг