ҲАР БИР ВАТАНПАРВАР ЙИГИТНИНГ ОРЗУСИ

Аллоҳ таоло: “Парвардигорингизнинг (сизга ато етган барча) неъмати хақида эса (одамларга) сўзланг”. (Зуҳо сураси 11-ояти)
Дар ҳақиқат Аллоҳ таолонинг неъматларини санасак адосига етаолмаймиз. Бироқ шу неъматлар ичида бир неъмат борки уни шукуронасини тил билан адо этиш мушкул, у неъмат Тинчлик неъматидур. Бу неъмат хақида ўйламайдиган, шукуронасини қилмайдиган одамни учратсак албатта таажжубланамиз. Бироқ орамизда шундай шер юрак ўғлонлар борки улар бутун умрини шу неъматга бағишлаган. Улар ҳаммаларимиз танийдиган Ватан ҳимоячиларидур. Бу довюрак ўғлонларни номини айтиш, олқишлаб қўйиш етарли емас. Энг камида улар ҳақига дуолар қилиб раҳматлар айтмоғимиз керак. Зеро Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Одамларга шукр қилмаган Аллоҳга шукр қилмайди. дедилар (имом Термизий ривояти)
Юртимиздаги ҳар бир гўзал бунёдкорликлар, гуллаб яшнаб бораётган жона-жон юртимизнинг тараққиётига, ҳар бир соҳанинг ривожига, Албатта, олиб борилаётган одилона сиёсат ва она ватанимиз чегараларини метиндек қўриқлаб турган довюрак, садоқатли ватан ҳимоячиси ака-укаларимиз деб биламан. Шундай шарафлий ва ўта масъулиятли вазифани олий бурчим деб билган, қишни совиғига, ёзни иссиғига қарамай сабр-у матонат билан фидоийлик кўрсатаётган ватанпарвар фарзандлари бор юрт нақадар бахтлидур!
Шундай жасур ватанпарвар ўғлонлар бутун умрини жонини тикиб юрт, дахлсизлигини сақлаётган, душманларни қўрқувга солиб улкан ва қудратли армияга айланган фидоий ака укаларимиз қатори бизлар ҳам эгаллаган соҳамизга фидоий, юртимиз тараққиётига мана шундай маънавий жасорат туйғуси билан хисса қўшмоғимиз лозимдур. Зеро қаҳрамонлик, юрт тинчлиги йўлида мардонавор кураш олиб бориш каби туйғулар, бунёдкорлик йўлида буюк давлат қуришда бизларга аждодларимиз етарли мерос қолдирган. Қадимий тарихимизни ҳар томонлама ўрганиб, шундай хулосага келиш мумкинки, энг қалтис ва таҳликали даврларда миллатимизга умид ва ишонч берган, уни ёвларга қарши курашга ундаган, аждодларимизни илмий кашфиётлар, ҳарбий зафарларга маърифат машъалини баланд кўтариб жахолатга қарши чиқишга чорлаган беқиёс куч ҳам айнан жасорат туйғусидир. Шу нуқтаи назардан қаралса, Урганчни босқинчилардан ҳимоя қилишда байроқ тутиб жон берган Нажмиддин Кубронинг қаҳрамонлигида, дунёни тўфондек босган Чингизҳон қўшинига қарши ўн бир йил муттасил мардона кураш олиб борган Жалолиддин Мангубердининг жангавор руҳида, юртимизни истилочилардан озод қилиб, буюк давлат барпо этган Амир Темур бобомизнинг бунёдкорлик салоҳиятида ҳам маънавий жасорат туйғуси буюк ва устувор аҳамят касб этгани шубҳасиз, албатта!.
Нуриддин Ҳамрақулов,
Учқўрғон тумани “Саттибой халфа” жоме
масжиди имом-ноиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022