Ҳудудларда сайёр йиғилишлар давом этмоқда

Аввал хабар қилганимиздек, ҳудудларда сайёр йиғилишлар ўтказиб келинмоқда. Бу галги манзил Чортоқ тумани бўлди. Бугун, 21 июнь куни Чортоқ туманида тумандаги масжидлар имом-хатиблари, имом-ноиблари ва мутаваллилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов ҳамда вакиллик мутахассислари иштирок этдилар.
Йиғилишда тумандаги масжидлар ҳолати, намозхонлар учун яратилган шароитлар, масжидларнинг молиявий ҳолатини янада яхшилаш, диний соҳа ходимлари томонидан амалга оширилган маънавий-маърифий ишлар, оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлар таҳлил қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.
Фаолияти давомида Республика, вилоят ва туман оммавий ахборот воситалари орқали фаол иштирок этган уч нафар имом-хатиб Наманган вилоят вакиллиги томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати








Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022