Қоронғи режим
Image
Logo

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ МУНОСАБАТЛАР

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ МУНОСАБАТЛАР

Тўғри, сиз ҳаромга алданиш осон замонда яшаяпсиз. Лекин, билингки, Аллоҳдан қўрққанга жуда катта савоб бериладиган замонда ҳам яшаяпсиз...

Селфи (ўзини суратга олиш) замонамизнинг техникага оид кўнгилочар қирраси сифатида эмас, ҳаётимизнинг ажралмас бир қисмига айланган. Қўлимиздаги смартфонларда ўзимизни суратга оламиз, кўзимизга чиройли кўринганини ижтимоий тармоқларда баҳам кўрамиз. Яқинларимизга жўнатамиз. Машруъ доирада бўлса-ку, майли, замонавий тараққиётнинг бир имкони сифатида қаралади ва бундай ҳолатларда эътироз қилинмайди. Аммо суратларнинг бошқаларга, номаҳрамларга ҳам етиб боришини унутмаслик керак.

Демоқчи бўлганимиз, техника воситаларидан фойдаланиш хайрли амалларга васила бўлсин. Бундай неъматлардан фойдаланиб, билмаганларимизни ўрганайлик, билганимизни баҳам кўрайлик. Лекин ҳаё-ибо тимсоли бўлган аёл суратларини оламга улашавериши асло мақбул эмас.

Таассуфки, бугунги кунда куёв бола уйидаги янги келинга ажратилган ясатиқлик хонадан тортиб, тўй маросимларигача, беточардан тортиб чимилдиққача бўлган ишларни суратларга михламоқда, у суратлар ижтимоий тармоқларда тинимсиз айланиб юрибди. Аслида, маҳрамлик, авратга оид илоҳий кўрсатмалар ижтимоий тармоқларга ҳам тааллуқлидир. Яқинлари, оила аъзолари билан сайрга, овқатланишга чиққанини ижтимоий тармоқларда бўлишиш солиҳа аёлга хос бўлмаган хусусиятдир. «Менинг кузатувчиларим фақат дўстларим, қариндош ва аёл танишларим», деган баҳоналар билан ўзингизни оқлашга уринманг. Ўзимизни, аҳли оиламизни, хатою камчиликларимиз, ютуғу муваффақиятларимизни ўзгалардан, бегона кўзлардан асраб-авайласак, уларни пардали ҳолатда тутсак, Аллоҳ ҳам хато ва қусурларимизни ёпади, неъматларимизга барака ато қилади.

 

Манбалар асосида таёрланди

Фазлиддин Салимов,
Мингбулоқ туман «Мулла Тожи Аҳмад» жоме
масжиди имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг