Қоронғи режим
Image
Logo

Имом-хатиб ватан, халқ ва дин хизматида фидоий бўлиши керак

Имом-хатиб ватан, халқ ва дин хизматида фидоий бўлиши керак

Бугун, 27 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида Наманган вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар мажлиси бўлиб ўтди.

 Йиғилиш Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.

Учрашув аввалида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимиз тараққиётининг янги даврида диний соҳада жуда катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани, соҳа вакиллари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида сўз юритиб, имомлик шарафли мақом бўлиши билан бирга ўта нозик ва масъулиятли иш экани, ҳар бир имом бу ҳақиқатни бир зум бўлса-да эсидан чиқармаслиги ва жамиятнинг энг намунали ва олди кишиси бўлиши лозимлигига урғу қаратдилар.

Таҳлилий руҳда ўтган мажлисда Муфтий ҳазратлари кейинги йилларда Наманган вилоятида диний-маърифий соҳада кўплаб ижобий ишлар амалга оширилаётгани, имом-хатиблар шариат ходими сифатида мўмин-мусулмон халқимизни тўғри йўлга бошлаш ва хайрия ишларида фаоллик борасидаги хизматлари катта эканини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, баъзи имом-хатиблар фаолиятида камчиликлар кўзга ташланаётганини айтиш баробарида улар ўзларини ислоҳ қилишлари лозимлигини алоҳида қайд этдилар.

Йиғилиш давомида Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва уни кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди. 

#namangan #muftiy #tashrif

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Имом-хатиб ватан, халқ ва дин хизматида фидоий бўлиши керак
Имом-хатиб ватан, халқ ва дин хизматида фидоий бўлиши керак
Имом-хатиб ватан, халқ ва дин хизматида фидоий бўлиши керак
Имом-хатиб ватан, халқ ва дин хизматида фидоий бўлиши керак
Имом-хатиб ватан, халқ ва дин хизматида фидоий бўлиши керак
Имом-хатиб ватан, халқ ва дин хизматида фидоий бўлиши керак
Имом-хатиб ватан, халқ ва дин хизматида фидоий бўлиши керак
Имом-хатиб ватан, халқ ва дин хизматида фидоий бўлиши керак

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг