Қоронғи режим
Image
Logo

ИШНИ МУҲАББАТ БИЛАН БАЖАРИНГ!

ИШНИ МУҲАББАТ БИЛАН БАЖАРИНГ!

Барча ишни комил ва гўзал суратда, мукаммал бажариш муҳим ижтимоий ва тарбиявий аҳамиятга ҳам моликдир. Зеро,иш ва хизматнинг мукаммал ва пухта амалга оширилиши сабабли жамият гуллаб-яшнайди, кишилар ўртасида ишонч,розилик,дўстлик ва ҳурмат ришталари пайдо бўлади.

Қўл учида меҳнат қилиб бировга озор берманг. Омонатдор, фидоий ходим бўлишда барчага намуна бўлинг! Муҳаббат билан қилган меҳнатингизни самарасини ҳам қўл учида қилган ишингизнинг жазосини ҳам ўзингиз кўрасиз.

Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Аллоҳ, бирортангиз бирор ишни қилганда уни пухта қилишини яхши кўради", деганлар.

Абу Яъло ривояти," Мажмаъу - з-завоид";Суютий " Ал-жомеъ ас - сағир".

Шунга кўра, амалга ошираётган ишни пухта ва мукаммал равишда, холисанлиллаҳ адо қилиш алоҳида ибодат ҳисобланади. Бинобарин, кишига бунинг учун қўшимча ажру савоблар ёзилади. Бунга мисол;

Бир тадбиркор ўзининг ходимига шундай деди: "Менга уй қуриб беришингизни илтимос қиламан, мана бу уйнинг қурилиш режаси. Илтимос, уйни шу чизма асосида қуриб беринг! Чизмадаги бирор нарсани эътибордан қолдирманг!".

Ходим қурилиш режасини ўқиб чиқди. У безовта эди, чунки нафақага чиқишига уч ой муддат қолган эди холос. "Нафақага чиқишимга атиги уч ой қолди, бу одам эса менга олти ойлик вазифа топширяпти. Менга келаётган моддий маблағни қайтармайман. Кучим етганича бу ишга ҳаракат қиламан. Ана ўшанда у менга кўпроқ пул беради", дея хаёлидан ўтказди ходим.

Шундай қилиб ходим ишни бошлади. Кўп қийинчиликка учрамай уйнинг пойдеворларини битирди. У уйнинг қурилиш жараёнида арзон, сифатсиз қурилиш молларидан фойдаланди. Иморатнинг асоси ҳисобланган уй устунларини яроқсиз маҳсулотлардан фойдаланиб қурди. Уйнинг қурилиши давомида фақатгина уй эгасини алдаш услубида меҳнат қилди ва ҳалқ тилида айтганда ишнинг барчасини “қўл учида” амалга оширди. Бундай қилишдан мақсад эса вақтни тежаш ва белгиланган муддатдан олдин ишни топшириб нафақага чиқиб кетишни мақсад қилди. Қурилиш якунлангач, тадбиркор келиб, уйни кўриб яқиндан танишди. Тадбиркор ҳам ишнинг кўзини биладиган киши эди. У қуриб битказилган уйга ташқаридан назар солди-ю, ходими уни алдаганини, ишни қўл учида битирганини пайқади. Сўнгра ходимга бироз тикилди ва унинг ёнига бориб: “Калитларни олинг,бу уй мендан сизга ҳадя. Мени қўлимда ишлаган ҳар бир йилингиз учун мендан сизга мукофот. Бу уй энди сизники”, деди.

Шу ўринда кишига савол туғулади: "Ўша ходим бу ҳолатда қандай аҳволга тушди экан?"

Албатта, ходим ўзи қилмишидан афсусланганига шубҳа йўқ. Хулоса шуки, ҳар қанча меҳнат қилсангиз ҳам ўша ишни муҳаббат билан бажаринг.

Аллоҳ таоло барчамизни ўз касбига фидоий, омонатдарлик билан ёндашадиган бандалардан қилсин!

 

Маъсумхон Турғунов
Наманган шаҳар “Шайх Эшон” жоме
масжиди имом хатиби.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг