Қоронғи режим
Image
Logo

ИСЛОҲНИ ЎЗИМИЗДАН БОШЛАСАК

ИСЛОҲНИ ЎЗИМИЗДАН БОШЛАСАК

("Гиёҳвандлик иллатдир" рукни остида)

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларини қилиб юрадиган бир яҳудий бола бўлар эди. Шу бола оғир бемор бўлиб қолди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни зиёрат қилгани келдилар. Уни тепасида ўтириб: «Мусулмон бўл», дедилар. Болакай ёнида ўтирган отасига қаради. Отаси эса: "Абулқосимга итоат қил", деди. Шундан сўнг бола мусулмон бўлди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса унинг ҳузуридан чиқиб кетар эканлар, шундай дедилар: «Уни дўзаҳдан қутқарган Аллоҳга ҳамд бўлсин» (Имом Бухорий ривояти).

Мазкур мўъжаз ҳадисга уламоларимиз бир қанча хулоса ва фойдаларни баён қилганлар. Сўзимизни мухтасар қилиш мақсадида буларнинг ичида энг гавҳарини зикр этмоқчимиз. У ҳам бўлса, Набий Муҳтарам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир инсонни жаҳаннам азобидан қутқариб қолишга бўлган интилишлари, жонкуярликларидир. Яъни, бу бир яҳудийнинг боласи бўлса, менга нима, демадилар, балки нима қилиб бўлса ҳам қалби ва тилига имон аталмиш неъматни жо айлаб, Аллоҳнинг ҳузурига ёруғ юз билан, жаннатийлар сафида кириб боришини чин дилдан истаб, ҳаракат қилдилар ва натижада болакайни дўзаҳдан озод қилинишига сабабчи бўлдилар.

Юқоридаги мулоҳазалардан хулоса ўлароқ, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ибрат олиб, оқибатда аламли азоб сари етаклайдиган гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, қиморбозлик, фаҳш ва шу каби иллатлардан ўзимиз, яқинларимиз, айниқса ёшларимизни қайтаришга ҳарис (жонкуяр) бўлишимиз керак. Бунинг учун қандайдир бир услуб керак эмас. Оила аталмиш кичик жамиятнинг раиси бўлмиш оталар ўзларининг ўрниларини билиб, ўзлари ўрнак бўлган ҳолда, тарбия борасида бажарилиши лозим бўлган ишларни қилсалар, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки оиладаги муҳитнинг ўрни жуда ҳам катта. "Қуш уясида кўрганини қилади", "Тарбиячи қандай бўлса, тарбияланувчи ҳам шундай бўлади", деган ҳикматлар бежиз айтилмаган. Шунинг учун ҳам энг аввало ислоҳни ўзимиздан бошлайлик!

 

Қодиржон Умурзаков
Поп тумани "Муҳаммаджон қори"
жоме масжидининг имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг