Қоронғи режим
Image
Logo

ИСЛОМ – ЯХШИЛИККА БУЮРУВЧИ МУКАММАЛ ДИНДИР

ИСЛОМ – ЯХШИЛИККА БУЮРУВЧИ МУКАММАЛ ДИНДИР

Ислом дини – эзгулик ва яхшиликка ундовчи мукаммал диндир. Аллоҳ таоло бу ҳақда ўзининг каломи Қуръони каримда шундай баён қилади:

"... Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим..." ("Моида", 3-оят).

Ислом дини даъвати билан мукаммалдир. Зеро, Аллоҳ таоло уммати исломияга амри маъруф ва наҳий мункарни қўшиб олиб боришга амр этди. Шундай экан, бу хайрли ишни доимо адо этиб бормоқлик даркор. Инсонларни яхшиликка, эзгу ишларга даъват этмоқлик мусулмончиликка хос амаллардандир.

Даъватни мулойимлик чиройли услуб билан қилмоқлик керак. Кишиларни Исломга, имонга, ҳидоятга даъват этишда ниҳоятда мулойимлик билан яхши мавъизалар қилайлик. Ислом ақидасига биноан яшаган инсон, мансаб, моддий манфаатни кўзлаб эмас, балки, Аллоҳ таоло розилиги йўлида, эл-юрт ободлиги, жамият бахт-саодати учун сидқидилдан меҳнат қилади, деган муқаддас тушунча ҳар бир мўмин-мусулмон киши онгига чуқур сингдирилмоғи лозим.

Ислом дини – ота-боболаримиз дини, у биз учун ҳам имон, ҳам ахлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифат эканлигини унутмайлик.

Уламоларимиз ибодат таърифида шундай деганлар: "Аллоҳ таолога яқинлик ҳосил қиладиган ҳар бир иш ибодатдир". Демак, ҳар бир иш пок ниятда бўлса, ундан фақат яхшилик кўзланса, ибодат бўлиши мумкин. Инсонларни ҳақ йўлга чорламоқ ҳам имон тақозоси, ибодат даражасига кўтарилган муқаддас вазифадир." Ҳар кимнинг гуноҳи ўзига", деган тушунча Исломга ёт. Шунинг учун Аллоҳ таоло мусулмонлар бир-бирларини тўғри йўлга чақириш ва инсонийликка номуносиб бўлган қабоҳатлардан қайтаришни зарурий фарз кифоялардан қилган. Бу борада Қуръони каримда шундай баён қилинган:

"Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан тўхтатадилар..." ("Тавба", 71-оят).

 

Иброҳим Қосимхўжаев,
Наманган шахар
“Ғойибберди махдум” жоме
масжиди имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг