Қоронғи режим
Image
Logo

ИСЛОМДА ДЕХҚОНЧИЛИК ФАЗИЛАТИ.

ИСЛОМДА ДЕХҚОНЧИЛИК ФАЗИЛАТИ.

   Хабарларда бундай дейилган: «Касбнинг афзали ҳалол савдогарлик ва ўз қўли билан қиладиган касбидир»; «Ризқнинг ўндан тўққиз қисми савдогарчиликда, бир қисми эса чорвачиликдадир»; Пайғамбаримиз муҳаммад с.а.в марҳамат қилганларки: «Қўй боқинглар, чунки у баракадир»; «Деҳқончилик қилинглар, чунки у баракали касбдир»;  Пайғамбар алайҳиссалом ҳам, у кишининг машҳур сафдошларидан Абу Бакр Сиддиқ, Усмон ибн Аффон, Абдураҳмон ибн Авф ва бошқалар савдогар бўлишган. Исломгача ҳам, Исломда ҳам тожирлик (савдогарлик) энг шарафли, катта фойда келтирувчи ва мақталган касблардан саналган.

Аллохга бехат шукурлар бўлсинки шу кунларда жаннатмакон юртимизнинг барча жойларида Миришкор  дехқонларимиз далаларга отланишиб, жорий йил хосили мўл – кўл бўлишини тавфир ва барака тилаб шарафли ва машаққатли ишларни давом эттирмоқдалар. Аллох таъоло инсон зотини яратгандан сўнг, унга ер юзида яшаши учун кўп нарсаларни яъни таърифга тил ожиз турли неъматларни ато қилди. Наботот олами Аллохнинг энг улуғ неъматларидандир. Одамларнинг зироатчилик, боғдорчилик ва бошқа касбларни олиб боришлари учун, осмондан сув ёғдириб қўйди. У билан барча жонзот ва набототга ҳаёт берди. Экинлар-у мевали дарахтларни ўстириб, уларни ризқини фаровон қилди.

Барчаларимизни дастурхонларимизни дехқон ва сохибкорларимиз, чорвадор ва боғбонларимиз етиштирган турли нози неъматлар безайди. Бу неъматларни суюб истеъмол қиламиз, уларни етиштирганларга барака тилаб дуолар қиламиз. Дехқончилик ва зироатчилик улуғ фазилатли амалдир. Чунки кўплаб ояти карималарда ва хадиси шарифларда боғлар ва далаларнинг хосили Аллох таъолонинг изми ва иродаси билан етилиши ва хосил бериши баён этилган. Бу эса дехқон ва боғбонларнинг меҳнати Аллохни назари остида эканига далолат қилади. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Қай бир мусулмон бирор кўчат экса ёки экин экса, ундан қуш, одам ёки бирор жанивор еса, эккан кишига садақа қилганнинг савоби ёзилади” – дедилар (Имом бухорий ривояти).

Аллох таоло дехқонларимизга, боғбонларимизга ва барча қишлоқ хўжалик ходимларига бу йилги хосиллари мўл – кўл бўлишини ва хосилларини хеч нобуд қилмай йиғиб териб олишларини тилаб яхши дуолар қиламиз. Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинки, деҳқону боғбонлар йил давомида қилган машаққатли меҳнатларининг натижасини кўрадиган, пахта ва бошқа экинлар ҳосилини тезликда йиғиштириб, сарҳисоб қиладиган кунларгаҳам етиб келдик. Юртимиз тупроғи сер унум, гўзал боғлари серҳосил эканлигидан қанчалар ғурурлансак арзийди. Аллоҳ таоло шундай мрхамат қилади. “Яхши шаҳар (ери)нинг гиёҳи Раббининг изни билан (униб) чиқаверади. Ёмон (шаҳар ери эса) фақат унумсиз бўлур. Шукр қилувчи қавм учун оятларни шу тарзда такрор-такрор баён этурмиз”. Дархақиқат бозорлардаги тўкин сочинлик далалардаги ҳосилнинг мўллигидандир. Барча ҳосиллар –оятда таькидланганидек – Парвардигоримизнинг изни билан униб ўсмоқда. Демак, юртимиз мақтовга лойиқлиги, севиб ардоқлашга муносиблиги ва жаннат мисол эканлиги барчамизни фахрлантиради. Деҳқончилик ва зироат улуғ фазилатли амалдир. Чунки кўплаб ояти карималарда боғлардаги турфа ва ранг-баранг мевалар ва далалардаги буғдой, пахта кабиларнинг ҳосили Аллоҳ таолонинг изни ва иродаси билан етилиши баён этилган. Бу эса деҳқон ва боғбонларнинг мехнати Аллоҳнинг назари остида эканлигига ва Аллоҳ таоло уларга мададкор эканлигига далолат қилади.

 

Манбаълар асосида тайёрланди
Ғиёсиддин  Тожимирзаев,
Учқўрғон туман Байтул муқаддас жоме
масжиди имом
хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг