Қоронғи режим
Image
Logo

ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ

ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ

Ватан – Одам алайҳиссалом биринчи қадам қўйган тупроқ, зурриётлари то қиёматга қадар истиқомат қилувчи мўътабар замин. Ватан – нафақат инсон, балки бутун мавжудод тирик жон учун ўзига хос қўним топадиган маскан. Ватан – дин, миллат, элат, бойлик, насаб, ёш, ранг, жой танламайдиган чегараси кўринмас ажиб бир туйғу.

Қуръони каримда ватан сўзи (ўрин, жой маъносида бир ерда келган) “Батаҳқиқ, Аллоҳ сизларга кўп жойларда нусрат берди...” Тавба сураси 25-оят. Тўғри, бу сўз биз ўрганаётган ватан маъносини тўла англатмайди. Бироқ Қуръони каримда ватан хақида бирор оғиз сўз айтилмаган экан дейиш нотўғри. Чунки каломи шарифда инсоннинг турар манзили – Ватанини: ховли, қишлоқ, шаҳар, диёр ва ер кўринишида зикр қилган. Инсон дунёга келаркан мана шу жойларнинг бирида бешак қўним топиб, уларни ватан тутиб хаёт кечиради. Имом Фахриддин Розий раҳматиллоҳи алайҳ ўзининг “Ат-Тафсир Ал-Кабир” китоби оят тафсирида: Аллох таоло ватандан айрилишни инсон ўзини ўзи ўлдиришига тенглаштирмоқда” деган.

Яхё Ибн Саломдан ривоят қилинади “менга етган ҳабарга кўра Набий саллоллоҳу алейҳи вассаллам Маккадан Мадинага юзланиб, Жуҳфага етганларида Жабраоил алайҳиссалом тушиб, эй Мухаммад туғилган ерингизни соғинябсизми деди. У зот: ҳа дедилар шунда  “Сенга Қуръонни фарз қилган зот...” ояти нозил бўлди” Қасос сураси 85-оят. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам дўсти Жаброил алайҳиссаломга Маккадан чиққанларига уч кун ўтган бўлсада, ватанни соғинганларини очиқ изҳор қилдилар. Демак Аллоҳ таоло бандалари қалбига ватанга бўлган муҳаббатни жо қилган.

Хар бир маскан ўз ахлига гўзал кўринади. Инсон фақат ундагина хотиржам бўла олади. Чунки ватан мухаббат миллат, юрт танламайди. Аллоҳ таолонинг ўзи шундай бўлишини ирода қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи вассаллам сафардан қайтаётиб Мадина кўчаларини кўрган вақтларида туяларини тезлатардилар. (от, хачир каби) уловда бўлсалар, уларни нихтардилар”. Абу Абдуллоҳ айтади Ҳорис Ибни Умайр Ҳумайднинг “уловни уни Мадинани севганларидан нихтардилар” ривоятини зиёда қилган Имом Бухорий ривояти. Аллоҳ таолодан юртга тинчлик – омонлик сўраш, мева-чевалар, анвойи неъматлар – ризқни зиёда қилишни хамда хирманга барака беришини сўраш илохий таълимот, набавий суннатдир. Ҳар бир ишда умматга ўрнак бўлган зот ватанга бўлган муҳаббатни амалий хаётда қандай бўлишини хам кўрсатиб бериганлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи вассаллам: Эй Макка! Сен қандай гўзал шаҳарсан! Сен менга қандай суюклисан! Агар қавмим мени сендан чиқармаганида эди, бошқа жойда турмас эдим” дедилар Имом Термизий ривояти. Абдуллоҳ Ибн Адий Ибн Ҳамро Зуҳрий розияллоҳу анхудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи вассаллам Ҳазравада туриб Аллоҳга қасамки, албатта, сен Аллоҳнинг энг яҳши ерисан ва Аллоҳга Аллоҳнинг енг маҳбуб шаҳрисан. Агар сендан чиқарилмаганимда чиқмасдим деб айтаётганларини кўрдим”, дедилар Имом Термизий ривояти. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи вассаллам Маккаи Мукаррамадан Мадинаи Мунавварага хижрат қилиб чиққанларида йиғлаганлар. Маккага махзун ҳолда қайта-қайта қараганлар “Аллоҳга қасамки, албатта, сен Аллоҳнинг энг яҳши ерисан ва мен учун Аллоҳнинг энг маҳбуб шаҳрисан. Агар аҳлинг мени сендан чиқармаганида, чиқмас эдим” деганлар. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи вассаллам ватанларидан мажбур чиққанлар рисолатни етказиш учун Мадинага бордилар. Шунга қарамай кўнгиллари доимо тўғилиб ўсган макка томон талпинар эди.

Ислом бизга ватанни севмоқ иймондандир деб ўргатганини илова қиламан. Инсон ватансиз қочоқ ёки бегонадир эркинлик ва қадр қимматни сезмайди. Табиий равишда хаёт кечира олмайди. Хазрати Умар розияллоҳу анҳу айтадилар “Аллоҳ таоло юртларни ватан муҳаббати ила обод қилур”. Хазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар “Она ватанни севиш туфайли дунё обод бўлур”.

Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи вассаллам сизлардан бирингиз Ҳажини адо қилса аҳлига қайтишга шошилсин. Чунки шундай қилиши ажрини кўпайтиради” дедилар Имом Ҳоким ривояти. Аллома Мунавий раҳматуллоҳи алайҳ файзул Қодир китобида ҳадисни қуйидагича шархлаганлар: Ватанга шошилиш мустахаб. Аҳилдан мурод эса ватандир, гарчи у ерда аҳли оиласи бўлмасада келиши билан дўстлари аҳилларига сурур бағишлагани учун шундай қилиши ажрини кўпайтиради.

Бир дўстимиз, қариндошимиз, қўшнимиз янги уй ёки ховли олса биз хам ватанлик бўлдик дейилади бу ҳам қалбимизда ватанга бўлган муҳаббатимизни юксак кўринишидир. Уламоларнинг таъкидлашича ватанни севиш ва унинг хақига дуо қилиш шариатда бор, шунингдек ватанни севиш шаран жоиз, хатто мусулмон кишини Роббига яқин қиладиган ибодатлардандир.

Аллоҳ барчаларимизни ватанни хаққини адо қилиб, ватанни обод қилиб, ривожига ўзимизни хиссамизни қўшиб ҳаёт кечиришликни бизларга химмат, иҳлос берсин. Аллоҳ хаммаларимизни ватанни муҳаббати билан яшашликни насиб қилсин.

   
Аъзамхон Исақов,
Наманган шахар “Уста Исматуллоҳ ҳожи” жоме
масжиди имом-ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг