Қоронғи режим
Image
Logo

ИСЛОМДА ВАТАНПАРВАРЛИК ТУШУНЧАСИ

ИСЛОМДА  ВАТАНПАРВАРЛИК ТУШУНЧАСИ

Муқаддас динимизда Ватанни, юртни ҳимоя қилишлик ибодат ҳисобланади. Расули акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки: “Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунлари посбонлик қилиб, мижжа қоқмаган кўзни дўзах оташи
куйдирмайди”
.

Инсон фарзанди қаерда, қайси мамлакатда дунёга келса, ана шу ер унинг она Ватанига айланиб қолиши табиийдир. Ватан ҳар бир инсон учун энг қадрли ва энг суюкли бўлган даргоҳдир. Комил инсон ўзи учун қадрли ва суюкли бўлган, унинг бағрида киндик қони тўкилиб туғилган, у жойда тарбия топган, болалик, ёшлик ва ўсмирлик чоғларини эслатиб турадиган, ўзи учун яшаш маскани бўлган, ота-она, қавм-қариндош ва дўсту-ёрлари билан ҳаёт кечирган жойга барча нарсасини тақдим қилишга тайёрдир.

Ватанга муҳаббат қўйишлик табиий, туғма бўлиб, у соҳибини моли, вақти, кучи, ҳатто жонини мардларча фидо қилишликка ундайди.
Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламдан ҳам ватанга муҳаббат қўйишликка далолат қиладиган ҳадислар ривоят қилинган. Ривоят қилинишича Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам Варақа ибн Навфалдан “Сизни ёлғонга чиқаришади, сизга азият беришади ва сизни чиқариб юборишади”, – деган сўзларни эшитганларида, безовталаниб: “улар мени чиқариб юборадиларми?”, - деган эканлар. Суҳайлий раҳматуллоҳи алайҳ  ушбу ҳолатни ватанга муҳаббат ва ундан ажралишни эса машаққат эканлигига далил қилиб шундай дейдилар: Варақа ибн Навфал “Сизни ёлғонга чиқаришади” деганда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламҳечнарса демадилар. “Сизга азият беришади” деганда ҳам Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламунга ҳеч нарса демадилар. “Сизни чиқариб юборишади”деганда эса, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламқалбига маҳбуб бўлган ватанидан чиқарилиб юборилишидан безовталаниб “улар мени чиқариб юборадиларми?”,-дедилар. Безовталаниб айтган бу сўзлариданяшаб турган ватанларига нисбатан муҳаббатли эканлиги зоҳир бўляпти. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни қавми Маккадан қувиб чиқарганларида Макка билан хайрлашиб, унга қарата шундай хитоб қилганлар: “Қандаям яхши шаҳарсан, қандаям менга суюклисан! Агар қавмим мени сендан чиқариб юбормаганида, сендан бошқада яшамасдим” (Термизий ривояти 3926)

Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ айтган эканлар: “мен одамларни текшириб ўрганиб чиқиб, ватанга интилувчидан кўра кучлироғини топмадим.”

Иброҳим алайҳиссалом Макка ҳақига қилган дуоларида аввал у жойга тинчлик, сўнгра аҳлига ризқ сўраб дуо қилганлар. Қуръони каримда бу ҳақида шундай дейди:
“Эй, Роббим, буни (Маккани) тинчлик шаҳри қилгин ва унинг аҳолисидан Аллоҳга ва охират кунига ишонувчиларига (турли) мевалардан ризқ қилиб бергин!”

Ўша пайтда ҳам Макка шаҳри тинч эди. Тинч бўлиб турган жойга яна тинчлик сўраб дуо қилиш шу жойда тинчлик бардавом бўлсин дейишни ифодалайди. Демак, тинчлик ҳукм суриб турган жойга яна тинчлик сўраб дуо қилиш мақсадга мувофиқ амаллардан экан. Шу билан бирга оятда аввал тинчлик, сўнгра ризқ сўралганидан тинчликнинг ризқдан-да муҳимроқ, улуғроқ неъмат эканлиги маълум бўлади. Демак инсон туғилиб ўсган ватанини севар экан, унинг бағрида ҳузурланиб яшар экан, унинг зиммасида ватанининг ҳақ ва мажбуриятлари бор.

Энг аввало, ҳаётининг ҳар жабҳасида ватанининг номини баланд кўтаришга интилсин. Илмий, аскарий, адабий, спорт, умуман қайси соҳада бўлишдан қатъий назар юқори даражага эришиш учун машаққат-ла меҳнат қилар экан, буларни рўёбга чиқариш билан ватанининг шарафини олий қилиш мақсади ҳам бўлсин. Мусулмон киши ер юзини обод қилиш учун яратилганини яхши билади. Ватани Ер юзида унинг учун энг қадрли жойлардан ҳисобланади. Қуръони Каримда:“У сизларни ердан пайдо қилди ва унга (ерга) сизни ободлиги учун қўйди”(Ҳуд-61)

Демак барча ерларни, хусусан ватанини обод қилсин. Ундан зинҳор фасод содир бўлмасин. Ҳаққини талаб қилиш билан чекланиб қолмасдан, зиммасидаги мажбуриятларни ҳам эслаб қўйсин. Менда у кам, бу кам дейишнинг ўрнига, менда у бор, бу бор деб борларини санасин. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ таоло юртларни ватан муҳаббати билан обод қилган”, деганлар. Ва яна шундай деганлар: “Агар ватан муҳаббати бўлмаганида юртлар хароб бўларди” Хулоса шуки, содиқ мусулмон ватанини севади, ватани хизматида садоқатли ғайрат кўрсатади, унинг ҳимоясида фидокорона бўлади.

Бугунги кунда, ядровий курашлардан-да хавфлироқ бўлган мафкуравий курашлар авж олган замонда Ватанни, миллатни, динни, миллий урф-одатларни сақлаб қолиш, ҳимоя қилиш, аждодларимиздан силсила бўлиб, бизларгача бидъат ва хурофотлар аралашмасдан, соф ҳолда етиб келган муқаддас динимиз ва миллий
қадриятларимизни келажак авлодга соф ҳолида етказишни омонат ва бурч деб билишимиз лозимдир.

 

Нурулло Маҳкамов,
Чуст туман “Саид Насимхон тўра” жоме
 масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг