Қоронғи режим
Image
Logo

Ихлос, раҳмат ва саховат ойи қалбларимизни покласин!!

Ихлос, раҳмат ва саховат ойи қалбларимизни покласин!!

Мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни улуғловчи ушбу фазилатли ойда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Бу анъана Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан ҳудудлардаги барча масжидлар имом-хатиблари бошчилигида давом этмоқда.
Наманган вилоятидаги барча масжидлар имом-хатиблари бошчилигида ҳамкор ташкилотлар, шунингдек, жойлардаги "Инсон" марказининг маҳаллалардаги ижтимоий ходимлари билан биргаликда "Рамазон - меҳр-мурувват, хайру саховат ойи" шиори остида йўқлов тадбирлари амалга оширилди. Унда эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга озиқ-овқат махсулотлари етказилмоқда.
Диний соҳа ходимлари хонадонларга ташриф буюриб, ифторлик тадбирини ўтказмоқдалар. Йўқлов тадбирлари давомида ифторлик дастурхони устидаги дуоларда юрт тинчлиги ва осоишталигини, халқимизнинг фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўраб, дуои-хайрлар қилинмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Ихлос, раҳмат ва саховат ойи қалбларимизни покласин!!
Ихлос, раҳмат ва саховат ойи қалбларимизни покласин!!
Ихлос, раҳмат ва саховат ойи қалбларимизни покласин!!
Ихлос, раҳмат ва саховат ойи қалбларимизни покласин!!
Ихлос, раҳмат ва саховат ойи қалбларимизни покласин!!
Ихлос, раҳмат ва саховат ойи қалбларимизни покласин!!
Ихлос, раҳмат ва саховат ойи қалбларимизни покласин!!
Ихлос, раҳмат ва саховат ойи қалбларимизни покласин!!

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг