ИХТИЛОФДАН САҚЛАНАЙЛИК...

Дунё яралибдики, инсонлар қай кўринишда бўлсин, бир жамоа бўлиб яшаб келмоқда. Лекин хар бир инсонни дунёқараши ва хохиш истаклари турлича бўлиб, уларни тартибга солинмаса, турли низо ва ихтилофлар келиб чиқади. Натижада эл пароканда, халқ тарқоқ бўлади ва бу холда ўзгаларга осонгина қарам бўлади. Шунинг учун тарихдан турлича номларда аталсада, кишилик жамоасини маълум бир шахслар қўл остида бирлаштирилиб, уларни бир фикри остида жам қилинган. Қайси жамият, қайси миллат шундай иттифоқда ва бир фикр остида итоатда яшаган бўлса, хозирга қадар хаёти давом этмоқда. Бирлашмаган, турли низо, можаролар чиқарганлари эса бўлиниб, парчаланиб, кимларнидир қўлида хор бўлиб, йўқликка дучор бўлишган. Аммо хар даврда хам тинчликка, бирдамликка рахна солувчилар бор бўлган. Энг ёмони, улар инсонни фақатгина онггини захарлаш билан чекланмай, уни қалби, виждони, ички хиссиётларини хам жиловлашга харакат қилган. Маълумки бу туйғуларни шакллантирувчи нарса диндир. Диний тушунчалардан эса ўз мақсиди йўлида фойдаланиш, уни ўз назарияси ила тўлдириб, содда, ғўр, ишонувчан кишиларни алдаб ўз домига тортиб улардан фойдаланган холда мақсадларини амалга оширишган. Хозирги кунда хам шундай манфур кишилар тоифаси борлиги одамни теран фикрли, чуқур мулохазали бўлишга ундайди. Бу тоифалар қанчадан қанча оддий халқ ёстиғини қуритиб, давлатларни пароканда қилди. Улар диний тушунчалардан манфур режалари йўлида фойдаланиб, диний тушунчалар ва атамаларни ахоли орасида нотўғри талқин қилиш билан динга хам зарар келтирмоқдалар. Буларнинг аксари бир халифа остида мусулмонларни бириктириш керак деб даъво қилиб, тинч ахолини осойишталигини бузиб, хатто Росулуллох саллаллоҳу алайҳи васаллам хадисларига хам қарши чиқишмоқда. Уларнинг домига тушган баъзи бир ғўр ёшлар “Халифалик давлати қуриш” иддаосини кўтариб чиқиб, мавжуд диний ижтимоий ҳолатни ўзгартириш мақсадида қарийиб 90% мусулмон бўлган халқимизга куракда турмас нолойиқ гаплар қилиб, сизлар халифалик давлати қуришга киришмас экансиз, мусулмонлик даъвойингиз бекор дейдилар. Бу билан мусулмонлар бирлигини кўролмай уни парчаламоқчи бўладилар. Диндан гапириб, аслида муқаддас динимизга тўғри келмайдиган фикрларни тарқатишга ва мусулмонлар ўртасида турли ихтилоф ва фитналар чиқаришга уринувчи бундай фирқалар ҳақида Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай деганлар: “Охир замонда бир қавм келурки, ўзлари ёш ақллари заиф бўлиб, Аллоҳнинг каломидан ва Росулуллоҳ саллоллоху алайҳи васалламнинг сўзларидан гапирадилар, уларнинг иймони томоқларидан нарига ўтмайди. Диндан худди камондан ўқ қандай тезлик билан отилса, шундай тез чиқадилар”. (Имом Бухорий ривояти).
Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки юртимиз тинч, бундай на диний ва на дунёвий илмдан бехабар “Исломчилар”нинг кирдикорлари фош этилди. Аксариятлари қилмишларига яраша жазо ҳам олдилар. Муҳтарам Президентимиз томонидан ўз айбини тан олиб, ҳақиқатни кеч бўлсада англаганлар озодликка чиқарилиб ҳаётларини қайтадан бошлаш, қилмишларини Ватанга хизмат қилиш, элга манфаъат етказиш билан оқлашларига имкон яратиб бермоқдалар. Динимизда иттифоқлик, бирдамлик, бошлиқларга итоат этиш кабиларга ҳар қандай иқтисодий ва ижтимоий ҳолатда ҳам риоя қилишни талаб этилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга қийинчилик вақтда ҳам фаровонлик даврда ҳам оғир ва енгил ишда ҳам бошлиққа итоат этишга буюрганлар. Маълумки, дунё ташвиши учун қайғуга тушиш агар ҳаётда бирор тақчиллик юз берса, оламга жар солиб, уввоз кўтариш мусулмон кишига дуруст эмас. Бу эса тилида Худо деб, қалбида Аллоҳнинг фазлидан умиди бўлмаган мунофиқларнинг феъли эканлиги манбаларда баён этилган.
Азизлар бундай ёмон кишилар ва уларнинг фитналаридан эхтиёт бўлайлик, зеро тинчлигимиз, ахиллигимиз, бирдамлигимиз энг катта ютуғимиз ва фарзардларимиз келажаги фаровонлигини асосидир.
Ғиёсиддин Тожимирзаев,
Учқўрғон туман “Байтул муқаддас” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022