Қоронғи режим
Image
Logo

КАМТАРГА КАМОЛ.

КАМТАРГА КАМОЛ.

Аллоҳ таоло инсонларни яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтарар экан, уларга берилган ва берилажак мукофотлар ҳақида, ёмонлар бошига келган ва келажак машаққатлар ҳақида кўплаб оятларни нозил қилган. Аллоҳ таоло инсонларнинг суратини гўзал шаклда яратиб қўйган. Агар у ўз сийратини ҳам гўзал қилса, ҳақиқий комил инсон бўлади. Бунинг учун эса одамларга бир намуна лозим бўлади. Барча яхши хулқ ва сифатларни ўзида жамлаган ва шу хусусда инсонлар учун намуна бўлган зот Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

Яъни: «Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!» («Қалам» сураси, 4-оят).

Ушбу ояти каримада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари улуғлик билан сифатланмоқда. Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан у зотнинг хулқлари ҳақида сўрашганда: "Хулқлари Қуръон эди", деб жавоб берганлар. Яъни Муҳаммад алайҳиссалом Қуръондаги олий хулқларни, барча яхши одоб-ахлоқни ўзларига сингдирганлар. Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари: "Мен яхши хулқларни мукаммал қилиш учун юборилганман" деганлар. Бошқа бир ҳадисда эса "Киши яхши хулқи билан кундузни рўза тутиб, кечани намоз ўқиб ўтказадиганлар даражасига етади" деганлар.

Ана шундай яхши сифатлардан бири камтарликдир. Унинг акси, яъни ёмон хулкдардан бири кибрдир. Камтарлик ва тавозеълик инсонга муносиб фазилатдир. Улуғлик эса фақат Аллоҳ таолога хос бўлган сифатдир. Бу ҳақца Қурьопп каримда шундай дейилади:

Яъни: «Осмонлар ва Ердаги барча буюклик ёлғиз Уникидир.  У қудратли ва ҳикматли зотдир» («Жосия» сураси, 37-оят).

Дарҳақиқат, барча буюк инсонларни юксак мақомга чиқарган сифат мутавозеълик бўлса, барча тубан кишиларни ўша тубанликка қулатган манманлик, кибр ва мактанчоклик каби ёмон сифатлардир. Зеро, жуда кўплаб гунохларнинг асоси кибрдир. Ана шу кибр туфайли шайтон Аллоҳ таолонинг раҳматидан маҳрум бўлди. Аллоҳ таоло Одам алайхиссаломни яратган вақтда барча фаришталарни унга сажда қилишга буюрди. Шунда фаришталар уни сўзсиз адо этдилар ва Одам алайхиссаломга сажда қилдилар. Лекин Иблисгина ушбу амрга бўйсунмади. Бунинг сабаби Қуръони каримда шундай баён килинади:

Яъни: «Аллоҳ айтди: "Сенга буюрганимда сажда қилишингга нима монеълик қилди?" У деди: "Мен ундан яхшиман, мени оловдан яратгансан. Уни (Одамни эса) лойдан яратдинг"» («Аъроф» сураси, 12-оят).

Мана шу нарса дунёдаги барча исённинг бошидир. Лаънати иблис Аллоҳнинг биру борлигини ҳеч вақт инкор қилмаган, шунингдек, Унинг Холиқ яратувчи, Розиқ - ризқ берувчи, Рабб - тарбия қилувчи, Ҳаким - ҳукм қилгувчи эканини ҳам ҳеч қачон рад этмаган. Унинг исёни - Аллоҳдан келган амрни кибр билан ва турли баҳоналар билан амалга оширмаганлигидир. Энг ёмони - гуноҳни қилиб қўйиб тавба этмасдан, қилмишини оқлашга ўтишдир.

Улуғбек  Раҳматуллаев,
Учқўрғон тумани “Абдулҳамид ҳожи Абдураҳмон ўғли”
жоме масжиди имом-ҳатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг