
"Маййитга қуръон савоби борадими?"
Имом Абу Ҳанифа, Имом Аҳмад раҳматуллоҳовати қурон тиловати каби баданий ибодатларнинг савоби дунёдан ўтганларга етади, деганлар. Моликий ва Шофеий мазҳабининг кейинги аср уламолари ҳам шу сўзни ихтиёр қилганлар.
Ҳанафий мазҳабининг забардаст уламоларидан Имом Абу Жаъфар Таҳовий шундай дейдилар:
яъни: “Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир”, – деб келтирадилар. (“Ал-Ақидатут Таҳовия” китоби)
Замондош олимлардан доктор Саид Абдуллатиф Фавда мазкур жумла шарҳида шундай ёзади:
яъни: “Ибнул Ҳож “Мадхал” китобида: “Ким қироати ҳеч хилофсиз (маййитга) етишини хоҳласа, шу ишини “Эй, Аллоҳ! Қироатимнинг савобини фалончига етказгин”, деб дуога айлантирсин”, - дейди” (“Аш-Шарҳул кабир ала Ақида ат-Таҳовия”). Юртимизда урф бўлган маросимларда ҳам худди мана шундай йўл тутилади ва бу амал шаръан жоиз ҳисобланади. “Саҳиҳи Бухорий”га шарҳ ёзган ҳанафий аллома Бадриддин Айний шундай дейдилар:
яъни: “Имом Абу Довуд Маъқал ибн Ясор разияллоҳу анҳудан ривоят қилади. У киши айтдилар: “Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Ўликларингизга “Ясин” сурасини ўқинг”, — дедилар”. Бу ҳадисни Имом Насоий ва Имом Ибн Можа ҳам ривоят қилишган. Қолаверса ушбу ривоят маййит ёнида ўқилган Қуръондан манфаат олишига далолат қилади ва “маййит Қуръон қироатидан манфаат кўрмайди”, деганларга қарши ҳужжат бўлади” (“Умдатул-қори” китоби).
Тўғри, дастурхон бошида Қуръон тиловати қилиш шарт, қилмаса бўлмайди, гуноҳ бўлади, дейилса бу бидъатга айланади. Лекин биз ундай эътиқод қилмаймиз балки, бу ишни жоиз ва мандуб деб биламиз. Гоҳида дастурхон бошида қироатни тарк қилиб, фақат дуо билан ҳам кифояланиш мумкин, гуноҳ бўлмайди, деймиз.
Саҳобалар ичида қабри бошида Қуръон тиловат қилишни васият қилиб кетганлари бор эди. Чунки улар шу нарсада маййитга фойда борлигини Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганлар. Абдурраҳмон ибн Ало ибн Лажлаждан, у киши отасидан ривоят қилади:
яъни: “Отам менга: “Эй ўғилчам! Агар вафот этсам, мени лаҳадга қўйгин. Лаҳадимга қўйиб бўлгач: «Бисмиллаҳи ва ъала миллати Расулиллаҳ», деб устимга тупроқ тортгин. Кейин бош томонимда Бақара сурасининг аввали ва охирини ўқигин, чунки мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана шундай деганларини эшитганман”, – деди” (Имом Табароний ривояти).
Шунингдек, Имом Ибн Можа Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўтганлар ҳаққига "Фотиҳа" сурасини ўқишни буюрганларини ҳам ривоят қилган.
Шуни таъкидлаб лозимки, қори Қуръонни холис ўқиши ва унга бирор эҳсон берилганда, Қуръон ўқиганнинг ҳаққи деб эмас, балки ҳадя сифатида олиб, ҳадя берувчининг ҳаққига дуо қилиши мақсадга мувофиқдир.
Чортоқ тумани Хазрати Усмон масжиди имом хатиби Нишанов Мансурхон
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022