МАЪНАВИЙ ЖИНОЯТЛАРНИНГ ХАТАРИ.

Ислом динимиз биз мўмин - мусулмонларни бир қанча гуноҳ саналган ишлардан қайтарганки, улар асосан тил орқали содир этилади ва уларни бир сўз билан маънавий жиноятлар деб атаймиз. Ана шундай маънавий жиноятлардан ғийбат, туҳмат, бўҳтон кабиларни санаб ўтишимиз мумкин.
Жамиятда инсонлар ўртасида ғийбат, бўҳтон, ёлғончилик каби маънавий жиноятларнинг авж олиши ва турли миш - мишларнинг тарқалиши охир оқибат шу жамиятдаги кишилар ўртасида бир - бирларига нисбатан ўзаро ишончсизлик, ҳатто адоват ва нафратни юзага келтиради.
Динимизда тилни фақат яхшилик йўлида ишлатишимиз, ёмон гапларни сўзлашдан сақланишимиз таълим берилади. Мусулмон киши тилига жуда эҳтиёт бўлиши, оғзидан чиқаётган ҳар бир сўзи унинг ё фойдасига ёки зарарига хужжат бўлиб қолиши мумкин эканлигини асло унутмаслиги керак.
Қуръони карим оятлари ва Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ушбу гуноҳлардан қатъий қайтарилган.
Аллоҳ таоло айтади." У бирор сўзни талаффуз қилса, албатта унинг олдида хозиру нозир бўлган бир кузатувчи ( сўзни ёзиб олувчи фаришта) бордир" ( Қоф сураси, 18 - оят ).
Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам каттаю кичик жиноятларнинг олдини олиш мақсадида шундай марҳамат қилганлар.
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам хажжатул вадоъда ҳайит куни минода туриб айтган ҳутбаларида жумладан шундай дедилар.
"Албатта, қонларингиз , молларингиз, ва обрўларингизни тўкиш бир - бирингизга харомдир, ҳудди шу кунингиз, шу ойингиз, ва шу ерингизнинг ҳурмати каби. Сизларга етказдимми ?! ( Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти ). Ўз навбатида бундай оғир гуноҳнинг жазоси ҳам ўзига муносиб бўлади.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан шундай ҳадис ворид бўлган:
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллох саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар . Меърож кечаси мен бир қавмнинг ёнидан ўтдим . Уларнинг мисдан тирноқлари бўлиб, ўзларининг юзлари ва кўкракларини тирнар эдилар.
Мен Ё Жаброил , булар кимлар? - деб сўрадим. У булар одамларнинг гўштини еган яъни ғийбат қилган, обрўларини тўккан кишилар, деб жавоб берди.( Имом Абу Довуд ривояти ).
Шундай экан дунёю охиратда хасрату надомат келтирадиган бу каби гунохлардан сақланайлик.
Маъсумхон Турғунов
Наманган шаҳар “ Шайх Эшон” жоме
масжиди имом- хатиби.
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022