Қоронғи режим
Image
Logo

МАРҲУМЛАРНИ ХОТИРАСИ ЭЪЗОЗДИР.

МАРҲУМЛАРНИ ХОТИРАСИ ЭЪЗОЗДИР.

Маълумки инсон барча мавжудодлар ичида энг азиз ва мукаррамдир. Шу боис инсон қадри диний ва миллий қадрятларда нечоғлик улуғланса, марҳумлигида ҳам шундай қадрланиши таъкидланган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам: “Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар, ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар” дедилар Имом Термизий ривояти. Марҳумларни хотираси фақат қилган яхши амаллари эслашлик биз тирикларга лозим бўлади, ёмонликларидан зикр қилишликдан тийилишимиз зарурдир. Абу Ҳурайра розияллоху анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам айтадилар: “Марҳумларни вафот этганларидан сўнг даражалари кўтарилади. Шунда у: Эй Роббим, бу нимани сабабидан дейди. Боланг сенга истиғфор айтди дейилади” дедилар Имом Бухорий ривояти.

Анас Ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам: “Албатта, амалларингиз вафот этган яқинларингиз ва қариндошларингизга кўрсатилур. Агар яхши бўлса, улар башорат олурлар. Агар акси бўлса: Аллоҳим, бизни ҳидоят қилганинг каби ҳидоят қилмай туриб, уларни вафот эттирма дейишади” дедилар Имом Ахмад ривояти.

Шунинг учун биз тирикларга доимий ҳолатда савоблик амалларда қоим бўлиб руҳларини шод қилишлик лозим бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам қабр олдидан ўтиб, “менга иккита новдани келтиринглар” дедилар. Бир қабрнинг бош томонидан, иккинчи қабрнинг оёқ томонига чўпларни тиқдилар. Эй Аллоҳнинг расули бу фойда берадими деб сўрадик “ана шулар қуригунча қабр азоби енгиллайди” дедилар Имом Ахмад ривояти. Роддул Мухтор китобида: “Набий саллолоҳу алайҳи вассалламнинг у новда қуригунча ундан азобни енгиллатади деб айтганларининг тавили шуки тасбех баракасидан азоб енгиллаштирилади. Чунки қуриган шох тасбеҳидан хўл шохни тасбехи мукаммалроқдир. Зеро, ҳўл шох тириклик рамзидир.” Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоху алайхи вассаллам: “Биродарининг қабрини зиёрат қиладиган, унинг қабрини ёнида ўтирадиган кишига қабр ичидаги одам то ўрнидан тургунича унс улфат бўлади ва унинг саломига алик олади” дедилар Имом Муслим ривояти. Зиёратнинг хайрияти шундаки, ота онанинг розилигига уларнинг барҳаёт даврида эриша олмаган фарзанд улар Марҳум бўлгандан сўнг афсус надомад қилиб, қабирларини зиёрат қилса, уларнинг рози бўлиши айни хақиқатдир. Чунки бу тўғрисида ривоятлар яхши умидлар этишга чорлайди.

Мусаннаф китобида Имом Шаъбийдан қилган ривоятларни келтириб, Мадинаи Мунавварада ансорийлар Марҳум хузурида “Бақара” сурасини ўқишар эди деб айтган деди. Анас розияллоху анҳудан ривоят қилинган хадиси шарифда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайхи вассаллам: Қуръондаги 30 оятдан иборат бир сура сохибини жаннатга киритгунча у хақда тортишади у “Таборак” сурасидир дедилар Имом Табароний ривояти.

Хазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади хадиси шарифда Росулуллоҳ соллаллоху алейхи вассаллам: “Ким қабристон олдидан ўтиб, 11 марта иҳлос сурасини ўқиб, савобини ҳадя этса қабристондаги Марҳумлар сонича савоб берилади.” Дедилар Имом Дору Қутний ривояти. Марҳумларни зиёратига борилганда қабристондаги барча марҳумларга салом бериш динимиз кўрсатмасидир. Зеро тўрт мазҳаб имомлари қабрларни зиёрати қабр ахлига салом бериш ва дуо қилишни мустахаб эканлигига иттифоқ қилишди. Марҳумларни зиёратидан мақсад Аллох таолони ризосини топишдир. Айнан қилинаётган зиёрат диний талабларга мувофиқ деб эътиқод қилиш муминлик белгисидандир. Зиёрат қилинаётган пайтда унинг одобига эътибор қаратиш мухим. Асосан қабирнинг оёқ томонидан бориб, қиблага орқа қилиб, марҳумга юзланиб туриш, тик туриб ёки ўтириб, марҳумга салом бериб, зиёрат қилиш, Марҳумлар хақига дуо қилиш, Қурон ўқиб, тасбеҳ, таҳлил айтиб савобини марҳумлар руҳига ҳадя этиш тирикларни зарурий амалларидандир.

Биз тирикларга лозим бўладики марҳумларни доимий руҳини шод қиладиган ва қабрларини ёритадиган Қурон тиловатлари, солиҳ амалларда ва хайр эхсонларда химматимизни баланд қилиб, ўтмишларимизни руҳларини шод қилишда бардавом бўлишимиз лозим.

Аъзамхон Исақов
Наманган шаҳар “Уста Исматуллоҳ ҳожи” жоме
масжидин имом ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг