Қоронғи режим
Image
Logo

Масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик ва маҳалла аҳллари билан ишлаш жараёнлари яқиндан ўрганилди

Айни кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги масжидларда Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш бўйича кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, масжидларда ободонлаштириш, тозалик, намозхонлар учун қулай шароитларни ҳозирлаш каби ишлар давом этмоқда. 

Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сафар давомида Наманган вилоятидаги “Исҳоқ ҳожи”, “Абу Юсуф”, “Имом Бухорий”, “Форуқ”, "Шодибек" сингари жоме масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишиб,  мутасаддилларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар бердилар. 

Муфтий ҳазратлари имом-домлалар билан учрашувда тобора яқинлашиб келаётган Рамазони шарифда ўтган йил бошланган яхши анъана, яъни масжидларда 27 кунлик хатми Қуръон ва таровиҳ намозлари бўлиши, шу йилдан энг маҳоратли қорилар юртимизнинг айрим ҳудудларида жомеларида навбат билан бир кунлик намунавий хатм ўтиб бериш анъанаси йўлга қўйилаётгани, бу масжидларимиздаги хатми Қуръонларнинг янада гўзал ва файзли ўтишига сабаб бўлишини алоҳида қайд этдилар.

⚡️ Батафсил (https://telegra.ph/Masjid-02-26)

#muftiy #tashrif #ramazon
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик ва маҳалла аҳллари билан ишлаш жараёнлари яқиндан ўрганилди
Масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик ва маҳалла аҳллари билан ишлаш жараёнлари яқиндан ўрганилди
Масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик ва маҳалла аҳллари билан ишлаш жараёнлари яқиндан ўрганилди
Масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик ва маҳалла аҳллари билан ишлаш жараёнлари яқиндан ўрганилди
Масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик ва маҳалла аҳллари билан ишлаш жараёнлари яқиндан ўрганилди
Масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик ва маҳалла аҳллари билан ишлаш жараёнлари яқиндан ўрганилди
Масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик ва маҳалла аҳллари билан ишлаш жараёнлари яқиндан ўрганилди
Масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик ва маҳалла аҳллари билан ишлаш жараёнлари яқиндан ўрганилди
Масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик ва маҳалла аҳллари билан ишлаш жараёнлари яқиндан ўрганилди

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг