
МАСЖИДЛАРИ ОБОД ЮРТ!
Бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар барча соҳада билинмоқда. Айниқса кейинги йилларда диний соҳадаги ислохотларни барчамиз катта қувонч билан иштирокчисига айланмоқдамиз. Диний таълим соҳасида олий ўқув юртларини бир нафардан уч нафарга кўпайиши, Ислом академияси ва Ислом цивилизация марказини ташкил этилишлиги, бешта йўналишлар бўйича илмий тадқиқот мактабларини очилиши ва Қуръон ва тажвид курсларини ишлаб турганлиги Аллоҳ таолонинг ҳалқимизга берган катта марҳамати. Чуст туманида хам 15 та жоме масжидлар халқимизни диний эхтиёжларига хизмат қилиб келмоқда. Юртимиздаги бунёдкорлик ишларига мос равишда туманимиздаги 5 та масжидимиз қайта қурилди, 2 та масжидда қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда. Тумандаги барча масжидлар қўшимча хонақоҳлар қурилиб, таҳоратхоналар янги замонавий холга келтирилмоқда. Бу бунёдкорлик ишлари туманимиз халқини бевосита иштирокида олиб борилаётгани қувончли хол. Чуст туманидаги Мавлоно Лутфуллоҳ, Бибиона, Отчопар Эшон, Абдурахмон ибн Авф ва Хўжаидод зиёратгоҳлари кейинги йилларда тўла қайта қурилди. Бу зиёратгоҳлар намозхона, таҳоратхона ва зиёратчиларни қабул қилиш хоналарини ўз ичига олиб барча шароитлар мавжуд. Сўнги йиллардаги диниий ислоҳотлар натижасида вилоятимизда 3 та янги масжид очилганлиги халқимизни яна ҳам руҳлантирди. Қуръони Каримда: “Аллоҳнинг масжидларини Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирган мўминлар обод қилурлар” дейилган. Юртимиздаги масжидлар ва муқаддас масканларни обод қилаётганлар ва бу хайрли ишларни устида турганларни имони комил мўминлар эканлигига ояти карима гувоҳлик бермоқда.
Аллох таоло юртимизни ва ундаги барча муқаддас масканларни бунданда обод айласин.
Баҳодир Шарипов,
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Чуст туман вакили
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022