Қоронғи режим
Image
Logo

МЕҲР-ОҚИБАТ – ҲАМЖИҲАТЛИК АСОСИ

МЕҲР-ОҚИБАТ – ҲАМЖИҲАТЛИК АСОСИ

Наврўз байрами билан ойларнинг султони Рамазонга ҳам кириб бормоқдамиз. Азалдан миллий ва диний қадриятларимиз уйғунлашиб кетганки, Рамазон кунларида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, сабр ва саховатпешалик каби эзгуликларга йўғрилган анъаналар давом этади.

Рамазон ойида ўтадиган ва миллий-диний қадриятларимиз мужассам тадбирлар элимизга хос бўлган фазилатларни улуғлаб, шу аснода ёш авлодимизни миллий анъаналарни эъзозлашга ўргатади, Ватанга садоқат руҳида камол топишларига кўмакчи бўлади. Айнан ушбу муборак ойда юртимиз бўйлаб хайрия тадбирларининг кўлами кенгаяди, эҳтиёжмандлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади, зиёратгоҳларни ободонлаштириш, маҳалла ва оилалардаги маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ёшлар тарбиясида кекса-нуронийларнинг бой ҳаётий тажрибаларига таянишдек анънаналар бардавом бўлажак.

Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида инсонийлик, маънавий поклик,

Шукроналик каби фазилатлар мужассам экан, буни асло унутмаган ҳолда муқаддаси динимиз арконларини эъзоз этайлик, бугунги тинч ва осуда ҳаётимизни қадрига етайлик. Дабдабали зиёфатлар, тўлиб-тошган дастурхонлар ўрнига ширин сўз, яхши амалллар билан кўнгил олайликки, савоби барчамизга етсин, ёшларимиз эса ибратлансин.

 

Баҳодирхон ВАЛИХОНОВ,
Давлатобод туманидаги “Муҳаммад паноҳ”
жоме масжиди имом-хатиби.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг