МУФТИЙ ҲАЗРАТ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ САФАРИНИ “САХОВАТ” УЙИДАН БОШЛАДИЛАР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мўмин-мусулмон халқимиз билан мулоқот қилиш, эҳтиёжманд аҳоли вакилларининг ҳолидан хабар олиш, масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишиш ва намозхонларга маърифий суҳбат қилиб бериш мақсадида водий вилоятлари бўйлаб сафар қиладилар.
26 февраль куни Муфтий ҳазратлари ташрифни Наманган вилоятидаги “Саховат” қариялар уйидан бошладилар. Дастлаб мутасаддилари билан бирга муассасада яратилган шароит ва имкониятлар билан танишдилар. Шунингдек, бу ерда истиқомат қилаётган кексалар ва ногиронлиги бўлган кишиларнинг ҳол-аҳволини сўраш баробарида яхши сўзлар билан уларнинг кўнглига қувонч, юзларига табассум улашдилар. Ўз навбатида улар ҳам Юртбошимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан беҳад мамнун эканликларини билдирди...
⚡️ БАТАФСИЛ (https://telegra.ph/Saxovat-02-26)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати









Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022