Қоронғи режим
Image
Logo

МУҲТОЖЛАРГА ҚАРЗ БЕРИШ САВОБЛИ ИШДИР

МУҲТОЖЛАРГА ҚАРЗ  БЕРИШ САВОБЛИ ИШДИР

  Қарз бериш мўмин-мусулмоннинг яхши фазилатларидан биридир. Чунки қарз олувчи киши муҳожлигидан, иложсизлигидан қарз олишга мажбур бўлади.Шунинг учун Аллоҳ таоло қарз беришнинг савобини садақа беришнинг савобидан ўн саккиз баробар ортиқ қилган.

  Афсус, кейнги пайтларда айрим кимсалар айиби билан бу савобли ишга ҳам одамнинг кўнгли чопмай қолди. Чунки кўплар яхши ният билан қарз бериб, қайтариб ололмай куйиб қоляпти. Қарзни тўлай олмай қолиш эҳтимоли бўлса, хар қандай муҳтож иложи борича қарз олишдан сақлангани, муҳтожликдан қутулишнинг бошқа ўзига фойдали йўлини ахтаргани яхши.

  Росулуллоҳ(соллоҳу алайҳи ва саллам):”Эй Аллоҳ! Мен сендан оғир қарздорликдан, оддий душманнинг устимдан ғалаба қилишидан ва ғанимларнинг кулишидан паноҳ тилайман”, деб дуо қилар эдилар ( Насаий ривояти).

  Росулуллоҳ соллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким одамларнинг молини қарзга олиб, уни адо этишни ҳоҳласа, Аллоҳ унга қарзини адо этиш йўлларини осон қилиб қўяди. Ким одамларнинг молларини қарзга олиб, уни талофатга учратишни (яъни, бермасликни) ҳоҳласа, Аллоҳ унинг молини талофатга учратади” , деганлар (Бухорий ривояти). Яна: “ Шаҳиднинг қарздан бошқа ҳамма гуноҳлари кечирилади”, деб марҳамат қилганлар.

  Модом бировнинг ҳаққи шаҳид бўлган кишидан ҳам кечирилмас экан, бошқалардан асло кечирилмайди. Шунинг учун ҳам марҳумнинг жанозаси ўқилётган пайитда яқинларидан: “ Марҳумнинг елкасида қарзи бўлса, уни ким тўлайди?” деб сўралади. Қиёмат куни Аллоҳ таоло адолат билан қарз берганнинг ҳаққини қарздордан олиб беради. У дунёда қарзни узмоқчи бўлгани билан пули бўлмайди. Шунинг учун қарз берганга қарздорнинг савобидан олиб берилади.

  Бу дунёни қайтар дунё дейдилар. Ҳар ким экканини олади. Шундай экан, бировларни ҳақларини еб, зулм қилишга Аллоҳдан қўрқайлик.

  

Абдусаломхон Тожиходжаев,
 Чуст тумани  “Имомқулбой” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг