МУҲТОЖЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ УЛУҒ ФАЗИЛАТ!

🕌Бугун 5-апрель куни Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов Уйчи туманида қайтадан қуриб битказилган "Қамбарбойвачча" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этдилар.
🔻Жума намози аввалида Мусохон домла намозхонларга муҳтожларга ёрдам бериш, Рамазон меҳр-мурувват ва саховат ойи ҳақида ва Мукаддас Ислом динимизда ўзаро мехрибонлик, сахийлик, қийналган кимсага ёрдам бериш ва ҳожатбарорлик каби хислатларга кенг тарғиб қилинишлиги ҳақида суҳбат қилдилар. Суҳбатни якунида Рамазон ойининг фазилатларидан яна бири Қадр кечасини шу ойда бўлишилиги, Қадр кечасининг улуғлиги ва ундаги ажр- савобларга йилнинг бошқа ойларидаги бирор-бир кеча тенг кела олмаслиги ҳақида гўзал насиҳатларни баён этдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати









Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022