Қоронғи режим
Image
Logo

Мўминлик бахти

Мўминлик бахти

Мўмин банда учун иймони тақозо қиладиган муҳим ишлардан бири- Аллоҳ таоло тайин қилган қазо ва қадарга рози бўлишдир. Мўмин киши ўзига етган нарсанинг етмасдан қолиши мумкин эмаслигига, ўзига етмаган нарсанинг эса етиши мумкин эмаслигига иймон келтирган бўлади. Шу эътиқодига кўра ўзига бирор хурсандлик етса, шукр қилишга, бирор хафаликка дучор бўлса, сабр қилишга ўтади. Бундай эътиқоднинг фақат мўминларда бўладиган улкан саодат эканини севикли Пайғамбаримиз муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам қисқа сўзлари билан тушунтириб қўйганлар:

Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўминнинг ишидан ажабланаман, албатта ишининг барчаси хайрлидир, бу нарса мўминдан бошқа ҳеч кимда бўлмайди. Агар унга бирор хурсандлик етса, шукр қилади, бу унга хайрли бўлган бўлади. Агар унга бирор хафалик етса, сабр қилади, бу ҳам унга хайрли бўлган бўлади", дедилар. Муслим ривоят қилган. 

Ушбу тушунчанинг мўминлар учун қанчалар катта бахт- саодат экани мўмин ва мўмин бўлмаган кишининг мусибатга учраган ҳолатида яққол намоён бўлади. Бундай ажойиб бахтга эришиш учун киши фақат мўмин бўлиши ва иймони тақозосига кўра ҳаёт кечириши лозим. 

Шунинг учун ҳам баъзи уламолар ушбу ҳадисни таърифлаб: "Ушбу ҳадис Исломнинг ярмидир, ёки бутунлай Исломдир, дейилса ҳам ҳеч бир муболаға қилинмаган бўлади," деганлар. 

Иброҳим Қосимхўжаев,

Наманган шахар "Ғойибберди Махдум” жоме 

масжиди имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг