Қоронғи режим
Image
Logo

НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАР БИЛАН УЧРАШУВ.....

НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАР БИЛАН УЧРАШУВ.....

Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллигининг мажлислар залида йиғилиш ўтказилди.

НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАР БИЛАН УЧРАШУВ.....

Йиғилиш давомида вилоятда 2023-йилда амалга оширилган ишлар ҳамда диний вазиятни соғломлаштириш, мутаассиблик ва радикализмни олдини олиш, имомларнинг шахсий намуна кўрсатиши бўйича вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди.

НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАР БИЛАН УЧРАШУВ.....

Йиғилишда Наманган вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Хатамов Жамшед Мухторивич ўз нутқи давомида тараққиётимизнинг янги даврида диний соҳада жуда катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ўз навбатида имом-хатиблик шарафли ва масъулиятли вазифа экани, бугунги кун имоми замонга зийраклик, теран фикр билан қараши, ўзининг устида мунтазам ишлаши ва мўмин-мусулмонларнинг маънавий-маърифий соҳада эҳтиёжларини қондириш учун тинимсиз изланиб, хизмат қилишлари зарурлигига алоҳида урғу қаратилиши ҳақида сўз юритди.

НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАР БИЛАН УЧРАШУВ.....

Бундан ташқари, барча имом-хатиб ва имом-ноиблар ўзларига бириктирилган МФЙлар билан мунтазам алоқада бўлиб, ёшлар тарбиясига катта эътибор қаратиш, илм-маърифатга қизиқтириш ва ёш авлод келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратиш, оилаларни тинч-тотув яшаши, фарзандларни бевақт тирик етим бўлмаслиги учун ажримларни олдини олиш, кексаларни  ҳурмат қилиш, қўшничилик одобларига риоя қилиш кабиларни алоҳида таъкидланди.

НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАР БИЛАН УЧРАШУВ.....

Йиғилиш давомида Наманган вилоятидаги диний соҳа ходимлари фаолиятини янада яхшилаш юзасидан муҳим тавсия ва кўрсатмалар берилди. Мураккаб даврда имом-хатибларнинг фаолликларини ошириш, ОАВдаги чиқишлари мазмун-моҳиятини яхшилаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини қондириш борасида тинимсиз хизмат қилиш каби жиҳатларига эътибор қаратилди.

НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАР БИЛАН УЧРАШУВ.....

Йиғилиш сўнгида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайҳ Нуриддин Ҳолиқназар ҳазратлари томонидан йил давомида фидойилик ва жонкуярлик билан хизмат кўрсатган вакиллик ходимларини ҳам тақдирланди.

НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАР БИЛАН УЧРАШУВ.....
НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАР БИЛАН УЧРАШУВ.....
НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАР БИЛАН УЧРАШУВ.....

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг