Наманган шаҳридаги 17-мактабда ўқувчилар билан “келажакдаги касбим” мавзусида учрашув-мулоқот бўлиб ўтди

Бугун, 2 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов томонидан Наманган шаҳридаги 17-умумтаълим мактабининг 10 – 11-синф ўқувчилари билан “Келажакдаги касбим” мавзусида учрашув-мулоқот ўтказилди.
Учрашувда Абдулҳай домла ўқувчиларнинг ўз олдиларига қўйган мақсадлари, қизиқиш ва интилишлари, келажакда қайси соҳа ёки касб-ҳунарни эгаллашларига эътибор қаратдилар.
Жамиятда муносиб ўрин топиш учун умумтаълим фанларини мукаммал ўрганиш, давлатимиз томонидан ёш авлод камолини кўзлаб яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш эътибор марказида бўлди.
Шунингдек, саломнинг фойдалари, ота-она ва устозларга яхшилик қилишнинг фойдалари, ёшликда илм олиш ва касб-ҳунар эагаллашнинг фазилатлари мавзуларида маърузалар қилинди.
Учрашув давомида илм масканининг энг фаол ва аълочи ўқувчиларидан бири вилоят вакиллигининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати




Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022