Наманган вилоят бош имом-хатиби Давлатобод туманига ташриф буюрди

Бугун, 9 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов Давлатобод туманига ташриф буюрди.
Ташриф давомида туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари, МФЙ раислари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, нуронийлар, имом-хатиблар ва отинойилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан жорий этилган ҳоким ёрдамчилари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари фаолиятини ташкил этиш ва муваффақиятли амалга оширишга кўмаклашиш бўйича сўз юритилди.
Вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов ёшлар таълим-тарбияси, одоб-ахлоқ, оила масалалари, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” йилномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тўғрисида маърузалар қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати


Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022