Қоронғи режим
Image
Logo

Наманган вилоят бош имом-хатибининг навбатдаги ташрифи Чуст туманига бўлди

Наманган вилоят бош имом-хатибининг навбатдаги ташрифи Чуст туманига бўлди

Бугун, 10 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов Чуст туманига ташриф буюрди.

Ташриф давомида туман ҳокими, МФЙ раислари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, нуронийлар, имом-хатиблар ва отинойилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан жорий этилган ҳоким  ёрдамчилари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари фаолиятини ташкил этиш ва муваффақиятли амалга оширишга кўмаклашиш бўйича сўз юритилди.

Вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов ёшлар таълим-тарбияси, одоб-ахлоқ, оила масалалари, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” йилномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тўғрисида маърузалар қилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати

Наманган вилоят бош имом-хатибининг навбатдаги ташрифи Чуст туманига бўлди
Наманган вилоят бош имом-хатибининг навбатдаги ташрифи Чуст туманига бўлди

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг