НИКОҲ МУҚАДДАСДИР.

Аллоҳ таоло: “Бас, ўзингиз хуш кўрган аёллардан икки, уч, тўртини никоҳлаб олинг. Агар адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, биттани” деган.
Яъни Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада мўмин-мусулмон бандаларига пок йўл билан никоҳда бўлишини амр этмоқда. Ким адолатли бўла олмаса, қўрқса адолатсизликдан биттага уйланишлигини Аллоҳни ўзи бандаларига уқтирилмоқда. Бу эса инсонни никоҳга бўлган кучли тарғибдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Тўрт нарса Расулларнинг суннатларидан: ҳаё, хушбўйлик сепмоқ, сивок ва никоҳ”.
Ушбу ҳадиси шарифга эътибор қаратилса Одам алайҳисаломдан тортиб, Пайғамбаримизгача бўлган барча Пайғамбарларнинг суннатлари 4 та нарса ҳақида сўз юритилган. Шунинг учун ҳаё иймондан эканлиги, хушбўйлик эса, инсоннинг табиатида завқ уйғотади, сивок – бу инсон доим тоза юришлиги, яъни тишини тоза тутиб юришлиги ва никоҳ эса Аллоҳ таолонинг барча пайғамбарларини бирлаштириб турувчи суннатларидан биридир. Бу иш энг муҳим суннатлардан ҳисобланади.
Никоҳли бўлиб ҳаромдан сақланишга ҳаракат қилаётган, аммо эриша олмаётган кишига ёрдам қўлинин чўзиш ҳар бир мўмин-мусулмонга динимиз буюрган таълимотдир. Кимдир сўзи билан, кимдир хизмати билан, кимдир молу дунёси билан ёрдам бермоғи шариат нуқтаи назаридан талаб қилингандир. Ушбу сўзимизга мос ва хос бўлган бир ҳадис далил бўла олади.
Пайғамбаримизайтадилар: “Аллоҳ таоло учун ҳақдир 3 кишига ёрдам бермоқ; 1. озод бўлишни хоҳлаган мукотаб қулга. 2. иффатини сақлашликка уринаётган, яъни ҳаромдан тўсилишни хоҳлайдиган уйланишга уринганга, 3. Аллоҳ таоло йўлини ҳимоя қилувчига”.
Никоҳ туфайли инсоннинг майли жиловланади, унинг учун хотиржамлик, саодат таъмин этади. Инсон никоҳ туфайли ўз иффатини сақлайди ва зино каби ҳаром ишдан ўзини сақдайди. Никоҳ маданият, тараққиёт ва илғорлик белгисидир. Шунингдек, никоҳ ёрдамида инсон ўз наслу насабининг поклигини ҳам сақлаб қолади. Никоҳ бўлмаса, ким кимдан дунёга келганлигини билиб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолинар эди. Никоҳ туфайли оила, деб номланган муҳташам ошён қурилади. Унда эру хотин, улардан ўғил-қиз, навера-чеваралар пайдо бўлиб, бир-бирлари билан муқаддас ришта, яъни алоқа ҳосил бўлади.
Яна бир ҳадиси муборакда марҳамат қилинади: “Кимга Аллоҳ таоло солиҳа аёл берган бўлса, батаҳқиқ, унинг динининг ярмига ёрдам берибди. Энди иккинчи ярмига Аллоҳ таолога тақво қилсин”.
Солиҳа аёл қанақа сифатларга эга бўлиши кераклигини мана бу ҳадиси шарифдан билиб оламиз.
“Аёл 4 нарсаси учун никоҳланади: моли учун, ҳасаби учун, чиройи учун ва дини учун. Бас, диёнатлигисини танла, қўлинг тупроққа қорилгур”.
Албатта ҳар бир инсон келин танлаётганда, ёки уйланаётганда қизни моли учунмас, ҳоли учунмас ва жамоли учумас, фақат ва фақатгина дини учун танланади. Хўп нима учун? Чунки инсонни динининг ярмини салоҳиятли қиладиган бу батаҳқиқ солиҳа аёлдир. Келин томон бой бўлса, куфув бўлмайди, яъни томонлар тенг бўлмайди. Шариат фатволарида томонлар тенг бўлмаган никоҳларни қоралайди, чунки албатта ундайин кўп никоҳлар ажралишликка олиб келади. Талоқ эса аршни ларзага келтиради. Насаби эса қиз диндор бўлсагина ярашади. Агар беҳаё бўлса, унда насабу-ҳасабини обрўйини тўкади. Чиройи, гўзаллиги вақтинчалик.
Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг Имом Ибн Можа, Баззор ва Байҳақийлар ривоят қилган ҳадисларида: “Аёлларни ҳуснлари учун никоҳингизга олманг, эҳтимол у (ҳусн) уларни ҳалок қилар. Ва уларни моли учун ҳам никоҳингизга олманг, эҳтимол у (мол) уларни туғёнга кетказар. Уларни дин учун никоҳингизга олинг. Албатта, қора, хунук диндор чўри афзалдир” деганлар.
Пайғамбаримиздан сўрадилар: “Эй Аллоҳнинг Расули, аёлларнинг қайсиси энг яхшиси?”
Шунда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бердиларки, - Қачон эри назар солса, сурур бағишлайдигани. Қачон буюрса, итоат қиладигани ва эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса билан хилоф қилмайдиганидир.
Уламоларимиз барча ҳужжат ва далилларни ўрганиб чиқиб ҳамда бошқа омилларни ҳисобга олиб, муносиб келин танлашда қуйидаги нарсаларга эътибор бериш кераклигини таъкидлашган:
- Диндорлик
- Серфарзандлик – бу сифат қариндош – уруғ аёлларга қараб билинади.
- Бокира – аввал турмуш қурмаган бўлиши.
- Диндор ва қаноатли оиладан бўлиши.
- Насаби яхши бўлиши – туя ҳикояси.
- Ҳуснли бўлиши – эрининг кўнгли тўқ бўлади. Муҳаббат қўяди. Бошқаларга қарамайди.
- Қариндошлардан бўлмаслиги – болалари заиф бўлиши мумкин ёки келишмовчилик бўлса, орада қариндошлик алоқалари бузилади.
- Бир хотиндан зиёда қилмаслик – чунки кўп хотинлиликнинг машмашаси ҳам кўп ва шартларини бажо қилиш ҳам қийин.
Албатта куёв танлашда ҳам ҳар бир муъмин Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи вассалламнинг насиҳатларига қулоқ тутмоғлиги лозим. Зеро ҳадиси шарифда:
“Қачон сизга ўзингиз динидан ва хулқидан рози бўлган киши келса, унга сўраганини никоҳлаб беринг” деб 3 марта айтдилар.
Бу ҳадиси шарифдан дини ва хулқи яхши бўлган йигит энг муносиб куёв бўлиши қаттиқ таъкидлангани келиб чиқмоқда. Агар инсон покиза қизини диндан бехабар, фосиқ ва асосан Худодан қўрқмайдиган кишига никоҳлаб берса унда ер юзида фитна ва фасод иш қилган, ва шу билан шу фарзандни ҳаққига хиёнат этган бўлади. Пайғамбаримизнинг яна ҳадисларида: “Ким қизини ароқхўрга берса батаҳқиқ қизини зинога берибди”.
Баҳодир Ботиров,
Чуст тумани Охунбобо жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022