НИКОҲ - ТЎЙЛАРИМИЗ ҲАҚИДА.

Динимизда савоби улуғ ишлардан бири одамларга хуш муомалада бўлиш, иккинчиси уларга таом улашиш ихлосли ҳалқимиз қадимдан бу суннатларга амал қилиб келади.
Мана шундай чиройли суннатлардан бири никоҳ тўйидир.
Никоҳ икки бегона, номаҳрамни бир - бирига ҳалол қилган сабабли, уни эълон қилиш - жумҳур уламолар наздида суннатдир ва бизнинг урфимизда уни “Тўй” деб аталади.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам уйланганларида имконлари борича тўй қилиб берганлар .
Имом Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам София онамизга уйланганларида меҳмонларни хайс (хурмо ва ёғдан тайёрланадиган, кўриниши биздаги холвайтарга ўхшаган таом) билан меҳмон қилдилар.
Қадимдан катта бир хурсандчилик бўлган тўйни, хозирги кунда ўзимиз учун жиддий ташвишга айлантирдик. Тўйга қўшимча маросимлар, ҳар ҳил сарполар, ўнлаб тоғоралар қўшдик.
Ўғлини уйлаш, қизини узатишни ўйлаб оталарнинг ҳатто соғлиги ёмонлашиб қолмоқда. Аслида динимиз енгиллик дини!
Ҳамма масалада бўлгани каби тўй масаласида ҳам имкон борича мўътадил йўл тутилади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар " Энг баракали никоҳ харажатлари енгил бўлганидир" ( Имом Байхақий ривояти ).
Лекин хозирги кунда никоҳ суннатининг эълони бўлган тўй қилишни обрў мусобақасига айлантириш, тўйда турли исрофгарчиликлар қилиш динимизда қораланади ва бу ишдан қайтарилади.
Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди.
"Исроф қилмангиз " Албатта у исроф қигувчиларни севмайди.( Анъом сураси 141- оят)
Бугунги кунда бу ояти каримани тушунишга жуда муҳтожмиз: Чунки Аллоҳ таоло исроф қилувчиларни севмаса, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам “Никоҳни баракалиси сарфу харажати камроғи” деб турганларида, сарф ҳаражат қилиш учун мусобақа қилсак биз қандай уммат бўлдик:
Аллоҳ таоло барчамизни тўйларда исроф қилиш, манманлик қилишдан ўзи сақласин ва бу тўғри йўлда собит қадам қилсин.
Маъсумхон Турғунов,
Наманган шаҳар “Шайх Эшон” жоме
масжиди имом - хатиби.
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022