Қоронғи режим
Image
Logo

Оила тўкис жамият тўкис

Оила тўкис жамият тўкис

Тўкис инсон ҳаёти доимо текис, неъматлар Исида кечмайди, гоҳида енгил, гоҳида оғир, баъзида хурсандчилик, баъзида маҳзун кечади Айни дамда жамиятимизда оилалар бузилиши кўпайганлиги, гўдаклар отасиз ёки онасиз яшашга мажбур бўлганлиги айни воқеликдир Қурони каримда улар билан тинч-тотув турмуш кечирингиз дейилгандир. Дарҳақиқат, нима сабабдан қайнота ва қайнона қудалар масъулиятни ҳис қилмаяптилар, ота-она болаларининг айро яшашига бепарво туришлари билан мурғак қалбларни яраланилармикан. Оила жамият таянчи эмасми? Фарзандларининг келажаги, таълим-тарбияси, ўқиши, билимли ва одобли шахс бўлиб етишини уйлантирмаса.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳеч бир мўмин эркак бирор мўмина аёлни ёмон кўрмасин. Агар у аёлнинг бирор хулқини ёқтирмаса, бошқа сифатини ёқтиради” (Муслим ривояти).

Эр-хотин ўз ҳадларида турсалар, вазифаларини вақтида ўрнида бир-бирларига муҳаббат ва эҳтиром кўрсатишлари зарурийдир Қайноналар ўғилларини келиндан қизғанишлари, камчилик ва хатоларини тушунтирмасликлари, келин тарафидан келадиган инъомларга ўчликлари келмай қолса келинни камситишлари, келин-куёвларнинг ҳам оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги, бир-бирини беҳурмат қилиши, айниқса куёв келиндан тоқати етмайдиган юмушларни талаб қилиши келиннинг ота-онасини таҳқирлашлари айни жараёндир. Қудалар тўйдан олдин берган аҳдларига хилоф йўл тутмоқдалар.  Аллоҳ таоло Нисо сурасида: “...Агар (эр-хотин) ислоҳни хоҳласалар, Аллоҳ ўрталарини мувофиқлаштиргай. Албатта, Аллоҳ билимдон ва хабардор зотдир, деб марҳамат қилган.  Ҳар оиланинг ташвиши машаққати бордир. Аёллар зоти ўта меҳрибонлиги машҳурдир, лекин аксар ҳолатда аёлларимизда акс қаҳри қаттиқлик, кечиримсизликгина, ҳасад юзага ташланмоқда. Ўғилларига шу келин билан яшасанг берган оқ сутимга рози эмасман деб дўқ-пўписа билан ёш оиланинг бузилишига яратгандан қўрқмасдан журъат қилишлари оғир гуноҳдир.

Абу Саъиддан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Раҳм қилмаганга раҳм қилинмайди, дедилар(Имом Бухорий ривоят қилган).

Жарир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларга раҳм қилмайдиган кишига Аллоҳ раҳм қилмайди», дедилар” (Имом Бухорий ривоят қилган).

Кечиримлилик мўминга хос фазилатдир дейилган. Ахир келинни яхши ният ила қиз бўлади деб умид қилинган шу умидда саботда туриб қудаларимизни, келинимизнинг хато ва камчиликларини овоза қилмасдан, раҳм-шафқат билан ёш оилаларни асраб-авайлашимиз ҳар биримизнинг жамиятнинг фаровон келажаги олдидаги масъулиятимиздир. Илтижомиз, илоҳим, ҳеч бир оила бузилмасин, ҳеч бир гўдак ота-онасидан айро ҳаёт кечиришга мажбур бўлмасин.

 

Манбаалар асосида “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме
масжиди имом-ноиби Хусанхон Иброҳимов тайёрлади.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг