ОИЛА МУҚАДДАС ДАРГОҲ..

Ислом дини кишилик жамиятининг бошқа барча жабҳалари қатори оила масаласига ҳам катта аҳамият қаратади ва намунали оилалардан ташкил топган гўзал бир жамият қуриш ғоясини илгари суради.
Юксак савияли жамиятни эса мустаҳкам оилалар сиз қуриб бўлмайди. Аллоҳ таоло барча нарсани жуфти билан, яъни эркак аёл қилиб яратган. Ўз табиатига кўра уларнинг ҳар бири иккинчисига турли жиҳатдан эҳтиёжли қилиб қўйилган. Қуръони каримда шундай дейилади: “Сизлар эслатма олишларингиз учун биз ҳар бир нарсани жуфт-жуфт қилиб яратдик” Зорият сураси 49-оят.
Ислом таълимотига кўра, оила яратганнинг розилигини топиш, Пайғамбар соллоҳу алайҳи вассаллам аҳлоқлари, исломий одоб билан зийнатланиш мақсадида қурилади. Шунинг учун динимиз оилани никоҳ асосида қуришга алоҳида аҳамият беради. Қуръони каримда шундай марҳамат қилади “Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди ва сизларни покнарсалардан ризқлантиради...” Нахл суриси 72-оят.
Абдулло ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Пайғамбар соллоҳу алайҳи вассаллам: “Эй ёшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса уйлансин. Албатта у кўзни тўсувчи ва фаржни сақловчидир. Ким қодир бўлмаса, рўзани лозим тутсин бу унинг учун сақланишдир” деганларини эшитдим. Имом Буҳорий ривояти. Пайғамбар соллоҳу алайҳи вассаллам бир ҳадисларида “Никоҳ менинг суннатимдир ким менинг суннатимдан воз кечса у мендан эмасдир” (яъни умматимдан эмас деганлар). Ислом никоҳ алоқасини инсоний алоқалар ичидаги энг муқаддас муомалага айлантирган. Чунки бу алоқа Аллоҳнинг амри ила, Пайғамбар соллоҳу алайҳи вассаллам суннатлари ила, мўмин-мусулмонларнинг гувоҳлиги ила қуриладиган муқаддас алоқадир. Аллоҳ таоло инсон хаёти маълум низом асосида, иффат ва поклик асосида, муҳаббат ва севги асосида, ўзаро ишон ва ҳурмат асосида бўлиши учун никоҳга амр этган.
Аллоҳ таоло инсон ҳаётини турли тартибсизлик ва келишмовчиликлардан, харом-хариждан, ифлосликлардан ва уларнинг оқибатида келиб чиқадиган бало-офатлардан сақлаш учун никоҳга буюрган. Аллоҳ таоло никоҳнинг барча пайғамбарларининг суннати, азиз-авлиёларнинг одати, инсон зурриётининг боқий қолиши учун наслининг кўпайиши учун энг яҳши васила қилиб қўйган. Эркак-аёл ўртасидаги муқаддас робита бўлмиш никоҳ алоқаси туфайли кишилар қуда-анда бўлади, ораларидаги ижтимоий алоқалар ривожланади, дўстлик, меҳрибонлик ришталари мустаҳкамланади. Никоҳ туфайли инсоннинг майли жиловланади, унинг учун ҳотиржамлик, саодат таъмин этилади. Никоҳ туфайли кишилар ўз шарафларини, обрўларини мухофаза қилишади, даража-мартабага эга бўлишади. Ислом таълимотларига кўра оила қуйидаги асос ва мақсадлар бўйича қурилади.
- Оила Аллоҳ таолонинг розилигини топиш, Пайғамбар соллоҳу алайҳи вассалламнинг аҳлоқлари, исломий одоблари билан ўзини музайян қилиш учун қурилади. Ушбу одоб ва аҳлоқлар оиладан ташқарида бўлиши мумкин эмас. Мисол учун меҳрибонлик, ҳалимлик, адолат ва ўзаро ёрдамни олиб кўрайлик. Ушбу олий мақом аҳлоқ намуналирининг намоён бўлиши, мустаҳкамланиши учун оила асосий макон эмасми. Агар оила бўлмаса бу нарсаларга кўнгилдагидек эришиб бўладими. Бошқа одоб ва аҳлоқларни ҳам шунга таққослаш мумкин. Аллоҳнинг оятларига амал қилиб, Пайғамбар соллоҳу алайҳи вассалламниннг суннатларига эргаши оила қурмоқдаман, деб ният қилган одам гўё хақиқий ибодатни адо этган бўлади.
- Оилавий ҳаёт, эр-хотинлик алоқасидан шарафли мақсадлар кўзда тутилиши керак. оилага эр-у ҳотинга улуғ ва шарафли масъулиятни юклайдиган шериклик ҳайъати деб қараш керак. эр-Хотин ўша масъулиятларни адо этиш учун химматларини олий қилиб, осонлик ва қийинчилик, кенглик ва торлик вақтларида ҳам ўзаро ҳамкорлик қилишлари керак. Ўз оилаларини мустаҳкам қилиб, олийжаноб фарзандлар етиштиришлари, ватанга фойда келтириш учун ҳаракат қилишлари керак. Ўз навбатида келишган ҳолда ҳар ким ўзига ҳос ва ўзига юклатилган бурч ва вазифаларни виждонан адо этиши лози бўлади.
- Эру хотинорасидаги олиавий алоқа муҳаббат, тақдирлаш, ўзаро тушиниш асосида бўлиши керак. Оилавий никоҳ алоқаси маънавий, руҳий боғланишдир. Бу алоқа доимо бардавом алоқадир. Шунинг учун ҳам бу алоқа муҳаббат, раҳим-шавқат асосида бўлиши керак. Манашу маъноларни ўзига сингдириб олагн ҳолда оила қуришга ҳаракат қилиши керак.
Оила жамиятнинг кичик бир қисмидир. Ислом таълимотлари бўйича, оила ҳар қандай жамиятга асос бўлувчи ғишт кабидир. Бир бошлиқ, раҳбари бўлмаса у ҳам парокандаликка юзтутади. Шунга кўра Аллоҳ таоло эрни оилада бошлиқ-раҳбар этиб қўйган. Чунки эркак киши ҳам жисмонан ҳам маънан шу мақомга лойиқдир. Оиланинг барча нафақаси, сарф-харажати, уни ҳамоялаш эрнинг зиммасидадир. Аммо эркак оилани бошқаришда асло қўполлик, зулум қилиши мумкин эмас.
Қолаверса эрнинг раҳбар қилиниши мутлақо аёлни камситиш эмас. Айрим ғанимлар даъво қилаётганидай унинг ҳуқуқларини чеклаш ҳам эмас, балки оила-рўзғорнинг ташвиш-машаққатларидан фитрат нозик яратилган аёлни озод қилиб қўйиш, турмуш оғирликларини табиатан бақувват эркакка юклашдир. Қолаверса эрнинг раҳбарликка маънавий ҳуқуқи ҳам бор. Чунки у аёлга нисбатан эҳтироси ва ҳаяжонини жиловлай оладиган бўлгани учун ҳам оила тотувлигининг гарови саналади.
Ер юзидаги барча оила қуриб, эр-хотин бўлиб яшаётган кишиларни ўзларини вазифаларини сидқи дилдан иҳлос ва муҳаббат билан бажаришликларини Роббимиз ўзи насиб қилсин. Оилада эркак киши эркаклигини билиб, эркаклик вазифаларини бажарса, аёл киши аёллигини билиб, аёллик вазифаларини бажарса оила содатлик ва муқаддас даргоҳга айланади. Аллоҳ таоло барча оилаларга ўзининг баракоти ва яхшиликларини ином қилиб, солиҳ ва солиҳа фарзандлар билан сийласин.
Наманган шаҳар “Ёқуббой ҳожи” жоме
масжиди имом хатиби
Исақов Аъзамхон
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022