ОИЛА БУЗИЛИШИНИНГ АСОСИЙ САБАБЛАРДАН БИРИ...

Оила-инсоният тарихининг ҳамма даврларида жамиятнинг негизи ҳисобланган. Шунинг учун, Аллоҳ таоло ўзи юборган пайғамбарлари орқали оила масаласига алоҳида аҳамият бериб, унинг мустаҳкам бўлиши, ундан кўзланган мақсад юзага чиқиши учун ҳар қайси даврга мувофиқ низом ва қонунлар жорий этган.
Динимизда оила масаласига катта эътибор берилиб, уни қандай ташкил қилиш, унинг бошлиғи ким бўлиши, аъзоларининг ҳуқуқлари, фарзандлар тарбияси, аъзолари ўртасида чиқадиган келишмовчиликларни муолажа қилиш, хусусан оилавий ҳаётнинг барча масалаларига жавоб берилгандир.
Ахборот технологиялар асрида интернет, телефонлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Бироқ, минг афсуслар бўлсинки, айнан ана шу қулайликлар айрим ҳолларда тўғри фойдаланилмагани учун оилаларда эр-хотинлар ўртасида тушунмовчиликлар келтириб чиқариб, ажрашишгача олиб бормоқда.
Келинлар янги уйларидаги оналари, сингиллари, хўжайинлари ҳақида ҳар гапни уйга етказиш, оилавий муаммоларни дугоналари билан ҳал қилишлари яхши ҳолатларни келтириб чиқармайди. Интернет орқали кўр – кўрона танишиш, улар билан махфий суҳбатлар эркакларда ҳам, аёлларда ҳам учрайди. Улар ўзлари кўрмай, ширин суҳбат қуриб турадиган «дўстлари» ўз жуфти ҳалолларидан кўра «идеалроқ»дир. Телефон, интернет орқали жуда кўп ажралишлар бўлаётгани бугунги кунимизда ҳечкимга сир эмас.
Энг оғир ҳолат эса, бундай ота – онадан тарбия олаётган фарзандлар ҳали балоғат ёшига етмасиданоқ ҳирсга берилувчан бўлиб улғайишмоқда. Ота-оналар фарзандларига фақат моддиятни, дунёни бериш дардида бўлишган. Фарзандлар эса тарбияни кўчадан олишган. Бу ҳолатдаги ёшлар эртага фарзандли бўлса у фарзанд эртага жамиятда ким бўлади? Ибтидоси ҳаром, гуноҳ билан бошланган боланинг интиҳоси қандай тугайди? Ўз ҳаёсини сақлай билмаган қизлар қандай иффатли қизларни тарбиялайди. Фақат кўнгил хушликни ўйлаган йигитлар қандай «эркаклар»ни тарбияқилади?
Эр – оиланинг раҳбари. Агар аёл эрнинг итоатида бўлса, фарзандлар ҳам отага итоат қиладиган бўлади. Оқибатда оилада дўстлик, аҳиллик, муҳаббат ҳукм суради, оила мустаҳкамланади, қут – баракали бўлади. Аёлнинг эрига итоатсизлиги эса, оиланинг бузилишига ва бошқа кўплаб нохушликларга сабаб бўлади. Ушбу ҳақиқатни мусулмон оиланинг ҳар бир аъзоси яхшилаб тушуниб олиши керак. Шу билан бирга, Аллоҳга гуноҳ бўладиган ишларда эрга ҳам, ундан бошқага ҳам итоат қилиш йўқлиги умумий қоида эканини ҳам билиб қўйиш керак.
Қахрамон Абдурахимов
Чуст туман “Иброхим Халилуллох” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022